Божхона омборларида 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаяпти

Божхона омборларида 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаяпти

Жорий йилнинг 29 март ҳолатига божхона омборларида жами 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу товарлардан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 71,5 млрд.сўм божхона тўловлари ундирилиши кутилмоқда.

Булар асосан қуйидаги маҳсулотлардир:

  • маргарин (2,9 минг тн, 3,5 млн. долл.);
  • гўшт (2,6 минг тн, 3,2 млн. долл.);
  • био қўшимчалар (443,7 тн, 3,2 млн. долл.);
  • кунгабоқар ёғи (3,7 минг тн, 2,8 млн. долл.);
  • пальма ёғ (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);
  • шоколад (597,0 тн, 1,5 млн. долл.);
  • болалар овқати (250,1 тн, 1,2 млн. долл.);
  • консерваланган сабзавотлар (854,6 тн, 971,3 минг долл.);
  • ун (3,7 минг тн, 910,7 минг долл.);
  • буғдой (72,1 минг тн, 14,2 млн. долл.);
  • шакар (2,0 минг тн, 773,6 минг долл.);
  • макаронлар (515,1 тн, 571,1 минг долл.);
  • ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (297,5 тн, 551,8 минг долл.);
  • банан (851,1 тн, 520,8 минг долл.);
  • сут маҳсулотлари (379,9 тн, 519,0 минг долл.);
  • чой (70,1 тн, 365,2 минг долл.)
  • қуриқ овқат (185,2 тн, 491,8 минг долл.);

Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 5,2 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 39,1 млн. долларни ташкил этади.

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича:

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК (2,9 млн. долл., асосан био қўшимчалар, пальма ёғи, буғдой, консерваланган сабзавотлар, соя, арахис, зайтун ёғи);

“Ўзёғмойсаноати” уюшмаси (1,4 млн. долл., асосан кунгабоқар ёғи, буғдой, пальма ёғи);

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси (430,6 минг долл., асосан гўшт, ун, шакар, кунгабоқар ёғи, консерваланган сабзавотлар);

“Соғлом авлод учун” халкаpо хайpия жамғаpмаси (400,0 минг долл., қурук овқатлар);

“Ўзчармсаноат” уюшмаси (4,2 минг долл., кимёвий тузлар).

Ҳудудлар бўйича:

Тошкент шаҳар (25,2 млн. долл., асосан био қўшимчалар, шоколад, болалар овқати, маргарин, гўшт, буғдой, ун маҳсулотлари, шакар, пальма ёғи, банан, макаронлар);

Сирдарё (3,9 млн. долл., асосан буғдой, соя, арахис, зайтун ёғи, пахта ёғи);

Самарқанд (3,8 млн. долл., асосан маргарин, буғдой, пахта ёғи, соя, арахис, зайтун ёғи, гўшт, ун);

Тошкент вилояти (3,7 млн. долл., асосан ун, буғдой, шакар, био қўшимчалар, кунгабоқар ёғи, пахта ёғи, гўшт, маргарин);

Фарғона (2,9 млн. долл., асосан буғдой, олма, ун, био қўшимчалар, гўшт, картошка, банан);

Наманган (2,8 млн. долл., асосан гўшт, буғдой, пальма ёғи, маргарин, ун, шоколад, балиқ);

Қорақалпоғистон Рес. (794,8 минг долл., буғдой, сут маҳсулотлари, балиқ);

Хоразм (617,8 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар, банан, макарон);

Бухоро (174,2 минг долл., асосан буғдой, қуритилган мевалар, сут маҳсулотлари);

Жиззах (99,1 минг долл., био қўшимчалар ва сут маҳсулотлари);

Андижон (98,9 минг долл., асосан био қўшимчалар ва кунгабоқар ёғи);

Сурхондарё (82,3 минг долл., консерваланган денгиз махсулоти, цитруслар);

Қашқадарё (18,2 минг долл., асосан цитрус мевалар).

Навоий (2.1 минг долл., асосан кунгабоқар ёғи, био қўшимчалар).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар