Бухоро вилоятида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Бухоро вилоятида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Ўтказилган хатлов натижалари

544 та ҳоким ёрдамчиси ўз фаолиятини бошлади 407 673 та хонадонларнинг 407 673 таси (100 фоиз) хатловдан ўтказилиб, хонадонлар 4 тоифага ажратилди.

63 511 та хонадон 1-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 15,6 %; (Даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар)

101 828 та хонадон 2-тоифа хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 25,0 %; (Доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар)

25 085 та хонадон 3-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 6,2 %; (ижтимоий химояга муҳтож, ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган хонадонлар)

217 249 та хонадон 4-тоифа (хатлов ўтказилган хонадонларга нисбатан 53,3 % (Иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар).

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилиши белгиланган кредитлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида 2022 йилда вилоят бўйича жами 915,0 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Шундан январь-ноябрь ойларида жами 34 256 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 791,5 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди ва бунинг натижасида 34 256 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминлади.

Маълумот учун:

- Иссиқхона йўналишида 4493 та 65,0 млрд.сўм (4493 сотих);

- Чорвачилик йўналишида 5261 та 140,9 млрд.сўм (17613 бош);

- Қўйчилик йўналишида 3952 та 108,5 млрд.сўм (60288 бош);

- Қуёнчилик йўналишида 30 та 0,9 млрд.сўм (249 бош);

- Паррандачилик йўналишида 4285 та 57,1 млрд.сўм (952494 бош);

- Асаларичилик йўналишида 751 та 22,0 млрд.сўм (18317 та оила);

- Балиқчилик йўналишида 283 та 9,5 млрд.сўм;

- Боғдорчилик йўналишида 365 та 12,3 млрд.сўм;

- Тикувчилик йўналишида 3756 та 55,1 млрд.сўм;

- Хизмат кўрсатиш йўналишида 10441 та 293,7 млрд.сўм;

- Ишлаб чиқариш йўналишида 508 та 19,9 млрд.сўм;

Ҳунармандчилик йўналишида 131 та 6,6 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидия маблағлари бўйича

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1279 та фуқароларга 4,128 млрд.сўмлик субсидиялар ажратилиши таъминланди.

Маълумот учун:

- Кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун 60 млн.сўм 20 нафар фуқароларга;

- Асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 3 670,8 млн.сўм 844 нафар фуқароларга;

- «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун 282,3 млн.сўм 378 нафар фуқароларга;

- Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 1,0 млн.сўм 1 нафар фуқарога;

- «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга 12,0 млн.сўм 19 нафар фуқароларга;

- Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётганларга 102 млн.сўм 17 нафар фуқароларга субсидиялар ажратилиши таъминланди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар

Ҳоким ёрдамчилари томонидан “бир кунда - бир иш ўрни яратиш” иш тизими бўйича 2022 йилда 155,43 мингга яқин фуқароларни бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Жорий йил январь-октябрь ҳолатида 113,1 минг нафар (режа 106,4 минг нафар, 106%га бажарилди) фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

- 51,97 минг нафар - Бўш иш ўринлари ҳисобига ишга жойлаштириш (режа 52,3 минг нафар, 118%га);

- 52,103 минг нафар - Ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига (режа 57,3 минг нафар, 90,3%га);

- 17,12 минг нафарЛегаллаштириш йўналиши (режа 45,75 минг нафар, 96%га) ҳисобига ишга жойлаштирилди.

Оnline-mahalla.uz платформаси маълумотларига асосан ҳоким ёрдамчилари томонидан январь-ноябрь ойларида жами 72 887 нафар ишсиз аҳоли аниқланган.

Январь-ноябрь ойларида жами 197 644 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Жумаладан;

- 64 897 нафар - доимий ишга жойлаштириш ҳисобига;

- 20 703 нафар - мавсумий ишга жойлаштириш ҳисобига;

- 63 970 нафар - Ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига;

- 14 521 нафар Якка тартибдаги тадбиркорлик ташкил қилиш ҳисобига.

Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислохотлар маркази
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар