Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил учун ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил учун ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

Ўзбекистон иқтисодиёти учун 2021 йил муваффақиятли ўтди ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири - макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Ўтган йилги иқтисодий ўсиш суръати 7,4% ташкил этди, бу аввал прогноз қилинган 5-6% дан юқори ва 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 1,6 % паст иқтисодий ўсиш фонида жуда таъсирли.

Мамлакатдаги иқтисодий вазиятни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари 2021 йил учун вилоят ва туман даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолатини баҳолашди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили Марказнинг тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) ҳисоблаб чиқилади.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, ўтган йил давомида республикада солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 23,5% га ошди. Шу билан бирга Хоразм (37,5%), Навоий (34,6%), Қашқадарё (31,7%), Тошкент (30,5%), Самарқанд (30,5%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (31,6%) солиқ тушумларида сезиларли даражада ўсиш қайд этилди.

Солиқ тушумларининг ўсишига тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, тартибга солиш ва солиқ юкини изчил камайтириш, тартиб-тамоилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибларини соддалаштириш ҳисобига эришилди.

Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 34,4%га ошди. Даромаднинг энг юқори ўсиши Жиззах (3,6 марта), Сирдарё (2,1 марта), Хоразм (1,9 марта), Самарқанд (57,9%), Қашқадарё (55%), Фарғона (54,5%) ва Наманган вилоятларида (48,7%) кузатилди.

Божхона тўловлари тушуми ҳажмининг ўсиши ташқи савдо айланмасининг ошганлигини кўрсатади. Импорт таркибида машина ва ускуналар, саноат маҳсулотлари салмоқли улушга эга. Ушбу тенденция узоқ муддатда иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган ишлаб чиқариш объектларини яратиш ва модернизация қилишни кўрсатади.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, товарлар экспорти ҳажми йил бошидан буён ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,6 фоизга ошди. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши Самарқанд (58,9%), Жиззах (51,1%), Андижон (50,6%) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (51,4%) таъминланди.

Ўзбекистон экспорти ҳажмининг ошиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимёвий моддалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортнинг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

Таҳлил этилаётган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 27,7%га ошди. Берилган кредитлар ҳажмининг энг юқори ўсиши Тошкент (45,3%), Наманган (28,7%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (40,4%) кузатилди.

Тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар ҳажмининг ошиши инвестиция муҳити ва тадбиркорлик тузилмалари фаолиятининг босқичма-босқич такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Бу ўзгаришлар узлуксиз фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар сонининг кўпайиши кўпайишини ҳам ўз ичига олади.

Бу даврда 96 505 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (10 475), Қашқадарё (8 958), Фарғона (8 799), Тошкент (7 704) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (16 140) рўйхатга олинган.

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 62,2%га ошди. Биржа фаоллигининг сезиларли даражада ўсиши Бухоро (94,0%), Тошкент (70,7%), Хоразм (66,2%), Сирдарё (64,4%), Наманган (62,3%), Қашқадарё (60,5%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (2,3 баробар) кузатилмоқда.

Бу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши шакар, ем-хашак, қора металлар, бензин, техник пахта чигити, полиэтилен, дизел ёқилғиси каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланмоқда.

2021 йилда иқтисодиётнинг босқичма-босқич тикланаётганини Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳар ойда ўтказилаётган Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш бўйича корхоналар сўрови натижалари орқали кўриш мумкин. Тадқиқот мамлакат бўйлаб ишбилармон доираларнинг кайфиятини акс эттиради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Карамат Нуриллаев


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар