Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида инвестициялар ҳажми сўнгги беш йилда 13 баробар ўсди

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида  инвестициялар ҳажми сўнгги беш йилда 13 баробар ўсди

2021 йил 3 август куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан “2016-2020 йилларда чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғининг ривожланиш босқичи” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Республикамизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида сўнгги беш йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларига эътибор беридагин бўлсак соҳага жалб қилинган инвестицияларнинг умумий қиймати 446 млн долларни ташкил қилиб, 2016 йил билан таққослаганда инвестициялар ҳажмининг ўсиш суръатлари 2021 йил якуни билан 13 баробарни ташкил этиши кутилмоқда.

Соҳага 2016 йилда атига 15,7 миллион долларлик инвестиция жалб этилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда коронавирус пандемияси бўлишига қарамай, 187,6 миллион долларга етди. 2021 йилда эса 202,0 миллион доллардан ошиши кутилаяпти.

Умуман олганда жорий йилда инвестиция дастури доирасида 202 млн долларлик 112 та лойиҳалар ишга туширилиши таъминланади, бунда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 42 млн долларлик 29 та лойиҳалар ишга туширилиши ва 2215 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

2016-2021 йилларда чарм-пойабзал тармоғига инвестицияларнинг жалб қилиниши

млн.доллар

Кўрсаткичлар номи

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

кутилиши

2016 йилга нисбатан ўсиш %

Инвестиция лойиҳалари

15,7

18,4

77,6

146,1

187,6

202,0

12,9 марта

Амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари натижасида сўнгги йиллар мобайнида тайёр чарм-пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, мўйна ва қоракўл териси, маҳаллий корхоналар хом ашёси асосида жундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Ўтган йил якунларига кўра соҳа корхоналари томонидан 3 трлн 647 млрд cўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилди ва 2016 йил билан таққосланганда ўсиш сурати 8 маротабадан ошган.

2016-2021 йилларда чарм-пойабзал тармоғида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари

млрд.сўм

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

кутилиши

2016 йилга нисбатан ўсиш %

512,4

760,0

1 748,5

2 550,6

3 647,8

4 221,0

8,2 марта

2021 йил якунлари бўйича “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остида маҳаллий товарлар — пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари бир неча баробар кўпайиши кутилмоқда.

Мисол учун, 2021 йил якуни билан фақат пойабзалнинг ўзи 115,0 миллион жуфтдан ортиқ ҳажмда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Таққослайдиган бўлсак, 2016 йилда бу кўрсаткич 10,2 миллион жуфтни ташкил қилган эди.

2016-2021 йилларда пойабзал ишлаб чиқариш ҳажмлари

млн.жуфт

Кўрсаткичлар номи

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

кутилиши

2016 йилга нисбатан ўсиш %

Пойабзал

10,2

10,8

58,1

86,1

105,1

115,0

11,3 марта

Ўзбекистонда хом ашё етарли. Фақат илгари уни қайта ишлаш орқада қолганди. Чунки махсус технологик жиҳозлар етишмасди. Шу боис чармга бир мартагина ишлов берилиб, четга экспорт қилинарди. Айни шу мақсадда сўнгги пайтларда тизим корхоналари Италия, Германия, Туркия, Хитой каби саноати ривожланган давлатларнинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг яхши дастгоҳлар билан жиҳозланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги хом ашёни қайта ишлаш хабига айлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириляпти. Пировардида қўшни республикалардан тери шу ерга келтирилади ва чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу дегани — янги корхоналарда учинчи марта ишлов берилган тайёр чарм ҳосил бўлади. Ундан бичиб-тикиладиган маҳсулот эса сифатлилиги туфайли, албатта, эътирозсиз қабул қилинади. Ана шуни “финиш”, яъни “марра”, дейиш мумкин.

2016-2021 йилларда чарм-пойабзал тармоғида маҳаллийлаштириш дастури

млрд.сўм

Кўрсаткичлар номи

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

кутилиши

2016 йилга нисбатан ўсиш %

маҳаллийлаштириш

2,9

3,0

3,7

36,9

42,0

65,0

22,4 марта

Агар 2016 йилда хорижий давлатларга сотилган тайёр чармнинг фақат бир фоизи иккинчи ва учинчи марта қайта ишланган чарм, қолгани яримтайёр маҳсулот бўлган бўлса, 2021 йил якунига келиб, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотларнинг экспорти 420 миллион долларга етади.

Made in Uzbekistan - ҳозирда мазкур ёрлиқ остидаги чарм-пойабзал ва мўйнали маҳсулотлар дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари бозорида ўз харидорини топиб улгурган. Яқин 3-5 йил ичида улар қатори Европа ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларидаги давлатлар билан тўлдирилади. 2021 йил охирига келиб, тармоқдаги экспорт кўрсаткичи 2016 йилга нисбатан 4,1 баробарга ортади. Агар чарм-пойабзал ва мўйнали товарлар ишлаб чиқариш тармоқларининг экспорт динамикасига назар солсак, бу фикрнинг шунчаки қуруқ ваъда эмас балки аниқ хисоб-китобларга ва тизимли ёндошувга таянган прогноз эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.

2016-2021 йилларда экспорт кўрсаткичлари

млн. долл.

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

кутилиши

102,0

105,1

151,7

193,3

401,3

420,0

Уюшма ва унинг таркибидаги корхоналар билан биргаликда ҳар йили хорижий давлатларда ўтказиладиган “Aymod”, “Aysaf”, “China International Export & Import”, “APLF Leather & Materials”, “MICAM Milano International Footwear Exhibition”, “Linipelli”, “Pure London”, “India International Leather Fair”, “Mosshoes”, “Shoes Star-Asia”, “Биот”, “Мягкое золото” ва бошқа бир қатор Халқаро чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларига мўлжалланган кўргазмаларда муносиб иштирок этиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноатининг барқарор ривожи ва инвестицион муҳит халқаро брендларни ҳам юртимизга кенг жалб етилмоқда. Мисол учун дунёга машҳур Кари бренди Ўзбекистонда якин бир йил ичида ўз бренди билан пойабзал ишлаб чиқаришни бошлайди. Бугунги кунда 1500 та савдо тармоғига эга компания йилига 50-60 млн жуфт пойабзални харидорларга етказиб беради. Айни вактда завод учун Жиззах вилоятида қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар