Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқоти – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг лингвистик таҳлили

Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқоти – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг лингвистик таҳлили

Тадбиркорлар куни муносабати билан 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан тўртинчи мулоқот бўлиб ўтди. Нукусда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этди. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашди.

Мулоқотга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (ССП) томонидан "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформасини ишга туширилди. Тадбиркорлар билан мулоқотни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича эксперт ишчи гуруҳлари тузилди.

Шу билан бирга, Марказ ССП билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш ва тизимли муаммоларни ўрганиш бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказди. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиздаги тадбиркорлик фаолиятининг тузилиши ва динамикасини, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлашдан иборат эди.

Ушбу баҳоларга асосланиб, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ташаббусларни эълон қилди. Шундай қилиб, мамлакатда тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг янги дастури шакллантирилди.

Давлат раҳбари нутқининг лингвистик таҳлили натижалари шуни кўрсатдики, Президент тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари бизнес тўсиқларини қисқартириш ва инфратузилма, ер, энергия билан таъминлаш эканлигини кўрсатди.

Давлат раҳбари ўз нутқида жами 4 912 сўздан фойдаланган. Энг кўп тилга олинган сўзлар "тадбиркор", "корхона", "хизмат", "экспорт", "бозор", "ер", "банк", "маҳсулот", "бизнес", "лойиҳа", "ҳудуд" ва "тизим" бўлди.

Ушбу сўзлар муҳокама қилинаётган масалаларнинг долзарблигини ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида уларни ҳал қилишда комплекс ёндашув зарурлигини таъкидлайди.

1-расм. Энг кўп ишлатилган сўзлар

Хусусан, “тадбиркор” сўзи 103 марта, “корхона” 47 марта, “ер” 41 марта, “хизмат” 28 марта, “экспорт” 26 марта, “бозор” 25 марта, “банк” 23 марта, “маҳсулот” ва бизнес 20 марта, “лойиҳа” 19 марта, “ҳудуд” ва унга тегишли сўзлар 18 марта тилга олинган (1-расм).

Бир қатор асосий ибораларга алоҳида эътибор қаратилди. Икки сўздан ташкил топган иборалардан “ишлаб чиқариш” ибораcи 8 марта, “қишлоқ хўжалиги” ибораcи эса 7 марта тилган олинган. “Ташқи бозор” ва “микромолия ташкилотлари” иборалари 6 марта, “очиқ мулоқот”, “йирик корхоналар” ва “хусусий сектор” иборалари 5 марта айтилган.

Уч сўздан иборат иборалардан “аҳоли ва тадбиркор” ибораси 3 марта, “савдо-саноат палатаси”, “қишлоқ хўжалиги ерлари”, “сунъий интеллект орқали” ва “шаффоф қурилиш тизими” иборалари 2 марта тилга олинган.

2-расм. Энг кўп ишлатиладиган сўзларнинг қиёсий таҳлили

Тадбиркорлар билан бўлган охирги 3 та очиқ мулоқотнинг лингвистик таҳлили “корхона”, “хизмат”, “экспорт”, “бозор” ва “маблағ” каби асосий атамалардан фойдаланишда сезиларли ўсиш тенденциясини кўришимиз мумкин. Айниқса, бу ўсиш “хизмат кўрсатиш” соҳасида алоҳида ажралиб туради, бу сўзнинг тилга олиниш сони 2023 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган, “бозор” сўзидан фойдаланиш 2,3 баробар ва “экспорт” сўзи 1,7 баробарга ошди. Айтиш жоизки, Ўзбекистонда банд аҳолининг 52 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилади (2-расм).

Ушбу тенденция бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган давлат сиёсатидаги ўзгаришлардан далолат беради. Хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ сўзларнинг кўпайиши ушбу соҳага эътиборнинг ортиб бораётганини кўрсатади, бу эса хизматлар мамлакат иқтисодий тузилишининг тобора муҳим элементига айланиб бораётган тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларини ҳам кўрсатиши мумкин.

Президент нутқининг йўналиш бўйича таҳлили асосий мавзуларга эътиборнинг сезиларли даражада тақсимланганлигини кўрсатади, бу бизга давлат сиёсатидаги асосий тенденцияларни таъкидлаш имконини беради. Рақобатни ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда, бу эса таркибнинг 25%дан ортиғини ташкил этади. Бизнес тўсиқларини янада қисқартириш нутқнинг 17%ини, эришилган натижалар 16% ва яна 14% кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга бағишланган. Бу янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва янада эркин иқтисодий моделга ўтиш истагини билдиради(3-расм).

Инфратузилма, ер ва энергия билан боғлиқ сўзлардан фойдаланиш нутқнинг тахминан 14%ини ташкил этди, бу эса иқтисодиётни ривожлантиришга комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатади. Ушбу сўзлар барқарор ривожланиш ва узоқ муддатли режалаштириш билан боғлиқликни яратади. 14% бўлган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ушбу соҳанинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлайди.

3-расм. Йўналишлар бўйича сўзларнинг тақсимлаш

Жумлаларнинг тузилиши ва кириш сўзларидан фойдаланиш белгиланган мақсадлар ва уларни амалга ошириш ўртасида мантиқий боғлиқликни яратади. Тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва банк-кредит муносабатларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани давлатнинг ижтимоий масъулиятини ҳам таъкидлайди, бу эса ишонч ва бизнес билан ўзаро муносабатларга тайёрликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Умуман олганда, сўзларни соҳалар бўйича тақсимлаш рақобатбардош иқтисодиётни яратиш йўлидаги стратегик йўналишни акс эттиради, бунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хизматларни ривожлантириш асосий рол ўйнайди.

Жадвалдан кўриниб турибдики, Президент нутқида бир қатор асосий йўналишлар ва тегишли масалаларга тўхталиб ўтилди. Асосий йўналишларни тақсимлаш ва тегишли сўзлардан фойдаланиш таҳлили шуни кўрсатдики, бизнес учун тўсиқларни қисқартириш йўналишида "ер", "тадбиркор", "бизнес", "банк" ва "кредит" сўзларига катта эътибор берилади. Бу сўзлар тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш муҳимлигини таъкидлайди ва нутқнинг муҳим қисмини ташкил қилади (4-расм).

Бизнесни ресурслар билан таъминлашда калит сўзлар "ер", "электр", "қурилиш", "саноат", "қишлоқ" ва "инвестиция" ҳисобланади. Ушбу сўзлар барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш контекстида муҳим ўрин тутади, бу ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради.

Рақобатбатни ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш йўналишида "давлат", "экспорт", "савдо", "хусусий" ва "маҳсулот" сўзларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу атамалар ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсадларни таъкидлайди.

4-расм. Йўналишлар ва уларда ишлатилган сўзларнинг ўзаро боғланиши

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида "микромолия", "факторинг", "давлат", "кредит" ва "хизматлар" сўзлари тез-тез тилга олинган. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг муҳимлиги "ҚҚС", "давлат", "қурилиш", "қишлоқ", "тизим" ва "хусусий"сўзларидан фойдаланиш билан ҳам тасдиқланади.

Шундай қилиб, Президентнинг нутқи иқтисодиётни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга стратегик ёндашувини таъкидлайдиган асосий мавзуларга аниқ тузилиш ва эътиборни намойиш этади.

Илёс Раббимов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар