Фуқаролар Давлат солиқ қўмитасига аввалгидан кўра камроқ мурожаат қилмоқда

Фуқаролар Давлат солиқ қўмитасига аввалгидан кўра камроқ мурожаат қилмоқда

7/24 тартибида ишловчи Давлат солиқ қўмитаси “Ишонч телефони” ва “Қўнғироқлар маркази” (Call-center)га аҳолидан келаётган мурожаатлар назоратга олиниб, улар асосида ўрганиш ва тегишли назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, “Ишонч телефони” ва “Қўнғироқлар маркази” (Call-center)га келиб тушаётган мурожаатлар сони камайиб бормоқда.

Масалан, ўтган ҳафта чоршанба ва пайшанба (8-9 апрель) кунлари 980 та мурожаат келиб тушган бўлса, шанба ва якшанба (11-12 апрель) кунлари улар сони 761 тани ташкил этди.

Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари аҳолиси бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ мурожаат қилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар