Эндиликда Ўзбекистон учун карантин чекловлари енгиллашади

Эндиликда Ўзбекистон учун карантин чекловлари енгиллашади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни оширган ҳолда янада юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан 13 май куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, "қизил" рўйхатдан чиққан ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат берилади.

Олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди. Шу боис Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда. Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Маълумки, касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, тўловлар нақдсиз шаклга ўтказилган эди. Аҳоли, айниқса, пенсионерларнинг мурожаатларини ҳисобга олиб, иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, нақд пулда тарқатилиши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар