Ўтган ҳафтада иссиқ ҳаво туфайли Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичга етди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Агар ўтган ёз мавсумида суткасига ўртача 224 млн кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, бу рақам 22 июль куни 237 млн кВт/соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилди. Бу жорий йилдаги энг юқори истеъмол кўрсаткичидир, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, одатда куз-қиш мавсумида юқори бўладиган истеъмолдан ҳам ортди.
22 июль санасида бу кўрсаткич 27,5 млн кВт/соатни ёки 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумидаги кунлик энг юқори истеъмол миқдоридан 15 фоизга кўп — 24 млн кВт/соатни ташкил этди.
«Истеъмолнинг бундай ошишига, албатта, янги биноларнинг қурилиши, ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилиши билан бир қаторда айрим хонадонларда электр энергиясининг суткалик истеъмоли 1000 кВт/соатгачага етгани ёки ушбу хонадонлар ўртача хонадоннинг 4−5 ойлик электр энергияси истеъмолини бир кунда истеъмол қилиши сабаб бўлган», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш