Энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрида сотилмоқда

Энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрида сотилмоқда

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 11 август, сешанба куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»нинг арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (40 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкентнинг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкентнинг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2500 сўмдан 6000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижаларига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1000 сўмдан 3000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори» да (1000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3000 сўм).

Сабзи 1500 сўмдан 4500 сўмгача (килограмм)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Олой деҳқон бозори» да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (4500 сўм) қайд этилди.

Тухум 6000 сўмдан 12000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори»да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5000 сўмдан 18 000 сўмгача (килограмм)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да («Нукус 2» навли гуруч) ва Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори»да (5000 сўмдан) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8800 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкентнинг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8800 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5800 сўмдан 7 000 сўмгача (килограмм)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкентнинг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Тошкентнинг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7000 сўм) кузатилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар