Европа тикланиш ва тараққиёт банки - Ўзбекистон ЯИМ 2021 йилда 5,6 фоизга ўсади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки - Ўзбекистон ЯИМ 2021 йилда 5,6 фоизга ўсади

2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,6 фоиз, 2022 йилда эса 6 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида келтирилган.

ЕТТБ экспертларининг қайд этишича, Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқлари — хизматлар, саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги — 2021 йилда ўсишга эришади.

Марказий Осиёда тикланиш жараёни барча давлатларда бир даражада кетмаётган бўлса-да, минтақа бўйича умумий прогноз яхши томонга қайта кўриб чиқилган. 2021 ва 2022 йилларда минтақада иқтисодий ўсиш 4,5 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу хомашё нархлари ўсиши ва халқаро пул ўтказмалари тикланиши ҳисобига амалга ошиши айтиб ўтилган.

Таъкидланишича, бу прогнозлар ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб, оптимистик қарашлар натижасида шакллантирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар