Шу куни маҳалладаги “Улли ҳовли” мажмуасида одам гавжум бўлди. Мажмуанинг дарвозасидан киришингиз биланоқ қадим қадриятлар уйғунлашган муҳитга дуч келасиз. Ёш санъаткорлар меҳмонларни доира ва карнай-сурнай садолари билан қарши олишди.
Тадбир “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси билан бошланди. Унда Миллий гвардия отлиқлари ва техникаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. “Армиям – фахрим” шиори остида ҳарбий оркестр ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
“Улли ҳовли”га ташриф буюрган меҳмонлар мажмуада сайёҳлик имконияти билан яқиндан танишдилар. Бугунгача сақлаб қолинган миллий урф-одатлар, анъаналар намуналарини кўздан кечирдилар. Ўзбек ва туркман дўстлигидан дарак берувчи ушбу маскан янада жозибали чирой очди.
Тадбир доирасида ҳунармандчилик ва миллий маҳсулотларнинг кўргазмалари, меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муасасасалари вакиллари янги нашрлар тақдимоти, илмий ишланмалари билан қатнашишди. Ёшларни нафақат билимли бўлишлари, балки ҳунар эгаси бўлишлари учун таълим муассасаларида етарлича шароит ва имкониятлар яратилганлиги ушбу кўргазмада намойиш этилди.
Кўргазмалар давомида “Уч авлод учрашуви”, "Китобхон болалар”, ёшларнинг таниқли ёзувчи ва шоирлар билан суҳбати, турли ҳил спорт мусобақалари ўтказилди.
Шу билан бирга, ишсиз бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Президент совғаси сифатида аёлларга тикув машиналари топшрилди.
Тадбир таниқли мусиқий жамоалар концерти билан якунланди.
Изоҳ қолдириш