Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 24 119 млрд.сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 23 795,4 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 225,4 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 98,2 млрд. сўмни ташкил қилди.

Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Фарғона вилоятининг улуши 9,7% ташкил қилди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 23 701,2 мдрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 14 313,2 млрд.сўм ва чорвачилик маҳсулотлари 9 388,0 млрд.сўмни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суръатлари Фурқат (108,2%), Қувасой ш. (106,9%), Сўҳ (106,5%) ва Фарғона (106,0%) туманларида қайд этилди.

Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 36,8 %и Олтиариқ (8,2%), Фарғона (7,5%), Боғдод (7,1%), Бешариқ (7,0%) ва Риштон (7,0%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6 144,5 минг сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 39,6% чорвачилик, 60,4% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 778 минг тонна дон ва дуккакли дон маҳсулотлари, 819 минг тонна сабзавотлар, 255 минг тонна картошка, 61 минг тонна полиз, 307 минг тонна мева ва резаворлар ва 123 минг тонна узум етиштирилди.

Шунингдек, чорвачиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 131 минг тонна гўшт, 775 минг тонна сут, 458 млн. дона тухум ва 6074 тонна балиқчилик овланди.

Жами қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 2 360 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 4,6%ни ташкил этди.

Музаффар Абдусаматов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган ҳудудий филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар