Фарғона вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлили

Фарғона вилоятининг 2022 йил январь-сентябрь ойлари бўйича демографик ҳолати таҳлили

2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Фарғона вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони жорий йил бошига нисбатан 57,8 минг кишига (1,4%) кўпайиб, жами 3 954,2 минг кишини ташкил этти. Хусусан, шаҳар аҳолиси 2 220 минг кишига (жами аҳолининг 56%), қишлоқ аҳолиси эса 1 734 минг (жами алоҳилинг 44%) кишига етти. Фарғона вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанддан кейин (4 095 минг) 2-ўринни эгаллади.

Статистик маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 57%ини, мехнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 31,1%ни ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 11,9%ни ташкил қилган. Хусусан жинс ва ёш гуруҳлари бўйича (5 йиллик интервалда) қилинган таҳлилда, эркаклар ва аёллар таркибида 4 ёшгача бўлган ёшлар аҳолининг асосий қатламини шакллантириб(эркаклар - 11,4%, аёллар – 10,7%), умумий 223 минг кишини ташкил этган.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши, 1 994 минг эркаклар (50,4%), 1 960 минг (49,6%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келди. Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Фарғона шаҳри (304 минг), Қува (269 минг) ва Қўқон шаҳарлари (263 минг) вилоятдаги энг кўнг аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.

Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 585 киши тўғри келиб, Қўқон шаҳри (7 109 киши), Марғилон шаҳри (5 992 киши) ва Фарғона шаҳри (3 031 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.

2022 йилнинг дастлабки 9 ойи даврида, туғилишлар сони 74,1 мингтани, ўлимлар сони 14,1 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 21 мингтани ва никоҳдан ажралишлар 4 мингтани ташкил этган.

Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 6,8 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган ва 8,9 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар