Таҳлил натижаларига кўра, 2023 йилнинг I чорагида Фарғона вилоятининг ташқи савдо айланмаси ҳажми $439 млн.ни шундан, экспорт $129 млн. (товарлар - $127 млн. , хизматлар - $2 млн.) ва импорт $310 млн. (товарлар - $309 млн. , хизматлар - $1 млн.)ни ташкил қилиб, республикада ташқи савдо айланмаси улуши бўйича Тошкент шаҳри ($5 830 млн.), Тошкент вилояти ($1 386 млн.), Андижон ($1 227 млн.) ва Самарқанд ($594 млн.)дан кейин 5-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1% (экспорт – -24,8%, импорт – -13,4%)га камайганини кўрсатди.
Ҳозирги кунда, Фарғона вилояти жаҳоннинг 62 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан 6 та давлатда ижобий ташқи савдо баланси кузатилган бўлиб, Афғонистон, Эрон ва Тожикистон давлатлари шулар жумласидандир. Қолган 14 та давлат билан манфий ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2023 йил январ-март ойларида МДҲ давлатлари билан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми - $224 млн.ни, дунёнинг бошқа давлатлари билан эса $216 млн.ни ташкил қилган. Мамлакатлар кесимида қаралганда, Фарғона вилоятининг асосий экспорт улуши Россия ($50 млн.), Туркия ($12 млн.), Афғонистон ($10 млн.) ва Қирғизистон ($10 млн.) давлатлари хиссасига, импорт улуши эса Хитой ($95 млн.), Россия ($81 млн.), Қозоғистон ($47 млн.), ва Туркия ($13 млн.) давлатлари хиссасига тўғри келган. Юқоридаги келтирилган рақамлар, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2022 йилнинг мос даврига нисбатан, МДҲ давлатлари билан 19,2% га, бошқа давлатлар билан 14.8%га камайганини англатади.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси динамикаси таҳлил қилинганда, Қўқон шаҳри ($86,3 млн.), Учкўприк тумани ($70,8 млн.) ва Фарғона шаҳри ($67,4 млн.) юқори улуш билан олдинги ўринларни эгаллаган. Хусусан, 2023 йил I чоракда вилоятда жами экспортёрлар сони 381 тани ташкил қилиб, махсулот ва хизматлар экспортида, Қўқон шаҳри ($22 млн.), Учкўприк ($15 млн.) ва Қўштепа ($15 млн.) яхши натижаларни кўрсатган бўлса, Қўқон шаҳри ($64,4 млн.), Фарғона шаҳри ($56 млн.) ва Учкўприк тумани ($56 млн.) импорт фаолияти бўйича юқори кўрсатгичларни қайд этган.
Вилоятнинг асосий экспорт махсулотлари таркибини саноат товарлари (49,2%), озиқ-овқат махсулотлари ва тирик ҳайвонлар (24,5%), турли хил тайёр буюмлар (12,6%) ташкил этган. Техника воситалари ва транспорт асбоб-ускуналари (26,8%), саноат товарлари (23%) ва минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш махсулотлар (14%) импорт қилинган товарларнинг асосий қисмини ташкил қилган.
Баҳодир Холмирзаев
Тел: +99893 619 11 55
Изоҳ қолдириш