Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 14 068,1 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 118,2%ни ташкил қилди. Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан киритилган жами инвестициялар 1 797,0 млрд. сўмни ташкил этди. Шундан бюджет маблағлари 1 447,7 млрд. сўмни, Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси 163,1 млрд. сўмни, Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар 186,2 млрд. сўмни ташкил этди.
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан киритилган жами инвестициялар 12 271,1 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3%ни ташкил этди. Шундан жами инвестициялар ҳажмида аҳоли маблағлари ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар 3 123,3 млрд. сўмни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 3 289,2 млрд. сўмни, корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига ўзлаштирилган инвестициялар 2 312,5 млрд. сўмни, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари 3 546,1 млрд. сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қишлоқ хўжалигига жами инвестицияларнинг 7,2%, тоғ-кон саноатига 1,2%, ишлаб чиқариш саноатига 45,9%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 1,7%, қурилишга 3,8%, таълимга 2,8%, соғлиқни сақлашга 1,4%, турар жой бинолари қурилишига 9,2% ва бошқа йўналишларга 25,9% инвестициялар ўзлаштирилди.
Ҳудудлар кесимида 2023 йил январь-сентябрь ойларида асосий капиталга инвестициялар ҳажми бўйича юқори кўрсаткичлар Фарғона шаҳри (3 433,6 млрд. сўм), Учкўприк тумани (1 013,5 млрд. сўм) ва Тошлоқ туманида (981,4 млрд. сўм) кузатилган бўлиб, энг паст кўрсаткичлар Ёзёвон (287,0 млрд. сўм), Фурқат (151,5 млрд. сўм) ва Сўх (89,4 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръати бўйича Марғилон шаҳри (190,0%) ва Риштон туманида (181,7%) юқори бўлиб, энг паст ўсиш кўрсаткичлари Сўх (57,3%) ва Фурқат (48,8%) туманларида кузатилди.
Жорий даврда жами умумий майдони 1 029,2 минг кв.м бўлган 4085 та турар-жой объектлари янги қуриб фойдаланишга топширилган, шундан 606,2 минг кв.м бўлган турар жойлар қишлоқ жойларидаги жойлар ҳисобланади. Бундан ташқари 50,6 км сув тармоқлари ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш