Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Наманган филиали ходимлари томонидан Давлат статистика қўмитаси ҳисобот маълумотларига асосланиб 2022 йил январь-сентябрь ойларида Фарғона вилояти ва Франция давлати ўртасидаги ташқи савдо алоқалари, товар тоифалари бўйича импорт ва экспорт ҳажмларини акс эттирувчи инфографика тайёрланди.
Фарғона вилояти 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида Франция билан умумий 934 минг AҚШ доллари қийматидаги импорт фаолиятини амалга оширган бўлиб бу кўрсаткич вилоят умумий импортининиг 0,1%ини ташкил этган. Бу давр мобайнида вилоятдан Францияга маҳсулот ва хизматлар экспорти кузатилмаган.
Импорт қилинган маҳсулотлар таркибини асосан машина ва ускуналар ($553 минг), озиқ-овқат маҳсулотлари ($184 минг), нефт ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ($39,7 минг), кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланган буюмлар ($6,8 минг), қора металлар (2,8 минг) ва бошқа маҳсулотлар ($148,1 минг) ташкил қилган.
2010-2022 йиллар кесимида ташқи савдо фаолияти бўйича энг кўп экспорт2014 йилда ($1469 минг) ва импорт 2015 йилда ($3062 минг) амалга оширилган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Наманган филиали етакчи илмий ходими
Изоҳ қолдириш