Февраль ойидан “Шарқ” ҳамда “Насаф” йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ўзгарди

Февраль ойидан “Шарқ” ҳамда “Насаф” йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ўзгарди

2021 йил 2-3 февраль кунларидан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 10/9 сонли “Шарқ” ҳамда Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 4/3 сонли “Насаф” йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 2 февраль кунидан бошлаб 10-сонли “Шарқ” поезди Тошкент марказий вокзалидан соат 18:50да; 4-сонли “Насаф” поезди эса шу куни соат 16:51да жўнайди.

3 февраль кунидан бошлаб, 9-сонли “Шарқ” поезди Бухоро темир йўл вокзалидан соат 07:20да, 3-сонли “Насаф” поезди Қарши темир йўл вокзалидан соат 06:10да жўнайди.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар