Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этишини ижобий баҳолади

Германия Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этишини ижобий баҳолади

Ўзбекистоннинг ЕОИИга интеграция жараёнида иштирок этиши Германия томонидан ижобий баҳоланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази директорининг ўринбосари У.Абидхаджаев иштирокидаги Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат делегацияси Берлин шаҳри (Германия)да ташрифи доирасида Германия иқтисодининг Марказий Осиё қўмитаси директори Э.Кинсбрунер ҳамда Фридрих Эберт фонди дастури бошлиғи М.Йобелиус ҳамда Ташқи савдони қўллаб-қувватлаш М.Шуманнлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлигига катта эътибор бериб, ушбу иқтисодий иттифоқ билан муносабатларни йўлга қўйиш Ўзбекистон иқтисодининг барқарор ўсиши, энергетик хавфсизлик, аҳоли фаровонлиги ва транспорт-транзит потенциали нуқтаи назаридан - объектив жараён эканлигини айтиб ўтишди.

Шу билан бирга Учрашувда ҳар қандай давлатнинг интеграцион жараёнларда иштирок этиши – босқичма-босқич бўлиши кераклиги алоҳида қайд этилди ва Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи мақомида иштирок этаётганини олқишланди.

Германия сиёсатини шакллантирувчи гуруҳлари фикрига кўра, Ўзбекистоннинг янги ҳудудий сиёсати, қарама-қаршиликлар тобора ортиб бораётган дунёнинг бошқа давлатлари учун “маёқ” ва “жуда яхши мисол” бўлиши мумкин.

Шунингдек, Германия томони Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган сиёсат кўп қиррали ижобий натижалар келтираётганини қайд этди. Бу борада Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка чорлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида олқишланди. Берлин ушбу йўналишда Ўзбекистог фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлаши, Афғонистонда тинчлик – ҳудуднинг транспорт салоҳиятини ошириши, иқтисодий ҳамкорлик ва савдо-сотиқни янги даражага кўтариши қайд этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар