2022 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари миқдорини ташкил этди, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси.
2021 йил 31 май ойида Ўзбекистонда дастлабки ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари эълон қилинди.
МИХни ҳисоблаш тартиби ҳукуматнинг 2021 йил 27 августдаги тегишли қарори билан белгиланди.
Қўмитанинг қайд этишича, янги ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари миқдори республиканинг барча ҳудудларида 10,6 минг уй хўжаликлари ўртасида ўтказилган кузатув натижаларига асосланган.
Мазкур ҳисоб-китобларга мувофиқ, энг кам даромадга эга бўлган уй хўжаликларида кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ва зарур ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 498 минг сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни АОКАда "Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида" матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари эълон қилинди. Сўровнома натижасида жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар бир ойда киши бошига (жорий йилдаги нархлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда) камида 440 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинди. Сўровда 5,4 минг хонадон иштирок этди.
- пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, кам таъминланган оилаларга кўрсатиладиган моддий ёрдам миқдорини белгилаш;
- давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш;
- мамлакатда камбағаллик чегарасини белгилаш;
- камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш.
Аввалроқ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги минимал истеъмол харажатларини таққословчи таҳлилни ўтказди. Ўзбекистонда МИХ даражаси (440 минг сўм) аҳоли жон бошига ЯИМ даражасининг 27% ни ташкил этади. Таққослаш учун, Қозоғистонда бу кўрсаткич 11%, Туркияда 17%, Россияда 19% ни ташкил этади.
Шунингдек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари баҳосининг дастлабки ҳисоб-китоблари методикаси ва тузилиши келтирилган.
Изоҳ қолдириш