Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижтимоий-сиёсат бўйича маслаҳатчиси Умид Алиев, Жаҳон банки эксперти Винаяк Нагараж иштирок этади.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари даромадларини мақсадли қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар мажмуи эълон қилинди. Шу нуқтаи назардан давлат ижтимоий сиёсатининг янги босқичига ўтиш учун восита сифатида минимал истеъмол харажатларини аниқлаш муайян вазифа қилиб белгиланди.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда биринчи марта расмий даражада минимал истеъмол харажатларини баҳолаш эълон қилинади ва бажарилган ишлар ва унинг натижалари ҳақида тушунтиришлар берилади.
Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари (МИХ) - инсон ҳаёти учун зарур бўлган маҳсулот, товар ва хизматларининг минимал тўпламидир.
Минимал истеъмолчилар харажатларини аниқлаш жуда қийин ва кўп вақт талаб қиладиган вазифадир. Унинг ечими жуда катта ижтимоий самара беради, чунки истеъмолчиларнинг минимал харажатлари энг кам иш ҳақи ва пенсияларни, асосий ижтимоий нафақаларни: ишсизлик нафақалари, болаларни боқиш, боқувчисини йўқотганлик, стипендиялар ва бошқаларни белгилаш бўйича ҳисоб-китобларга асосланади.
Изоҳ қолдириш