Гулистонда Туркия тиббиёт олийгоҳи филиали очилади

Гулистонда Туркия тиббиёт олийгоҳи филиали очилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилоятида "Гулистон тиббиёт кластери" ҳамда хорижий тиббиёт олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, Гулистонда тиббиёт коллежи негизида тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиши, унда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети филиалини очиш бўйича музокаралар олиб борилган эди, деб хабар қилмоқда Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур филиал таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга оширади.

Қайд этилишича, филиалда бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш жараёни 3+3 (3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда) ташкил этилади, бунда 30 фоиз талабалар университет маблағлари ҳисобидан ажратиладиган грантлар асосида ўқитилади.

Нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланадиган ушбу филиалда ўқитиш кундузги таълим шаклида, давлат ва инглиз тилларида амалга оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар