Жорий йилнинг 20 июль куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири бошчилигида республикада маҳаллабай ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг 2022 йилнинг 2-ярим йиллигида эришилган натижалари муҳокамаси юзасидан йиғлиш ўтказилди.
Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад – аҳолига узоқ йиллик ижарага берилган экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳамда жорий йилнинг январ-июн ойларида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалга оширилган ишлар, аниқланган масалалар ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилишдан иборат.
Йиғилишда бугунги кунга қадар бириктирилган маҳалласида самарали ишларни ташкил этган ҳолда катта ижобий натижаларга эришган 21 нафар ҳоким ёрдамчилари юқори лавозимларга тайинлангани қайд этилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятида 2-ярим йилликда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
- Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь-июнь ойларида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
а) аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича:
- банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали 1,4 млн. нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди;
Хусусан, 210 минг нафари доимий иш жойларига жойлаштирилди, 722 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 47 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка ва 108 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 316 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди.
- ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 177 мингта лойиҳага жами 4,4 трлн. сўм имтиёзли кредит ва 24 мингдан ортиқ ишсизларга 60 млрд. сўм субсидиялар ажратилди, 128 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
б) тадбиркорликни ривожлантириш бўйича:
- 49,9 мингта юридик ва 46,6 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, шунингдек 4,2 мингта корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилди ва кам қувват билан ишлаётган 4,1 мингта корхоналарнинг қувватларини тикланди;
- ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 25 мингдан ортиқ "маҳаллабай" микролойиҳаларнинг 9,5 мингтаси ишга туширилиб, 47 мингга яқин иш ўринлари яратилди.
в) томорқадан самарали фойдаланиш бўйича:
- “бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида 3 051 та ихтисослашган маҳаллалардаги 632 мингта аҳоли хонадонидаги 79 минг гектар ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди;
Хусусан, 1 507 та маҳалладаги 541 минг хонадонда 43,8 минг гектарда сабзавот, 484 та маҳалладаги 151 минг хонадонда 12 минг гектарда картошка, 146 та маҳалладаги 55 минг хонадонда 4,6 минг гектарда полиз, 888 та маҳалладаги 237 минг хонадонда 18,0 минг гектарда боғдорчилик, 100 та маҳалладаги 20 минг хонадонда 1,2 минг гектарда резавор (кулупнай, малина ва бошқа) экинлари экилди.
Шунингдек, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳаллаларда 9,1 мингта хонадонга инкубатор, 58,5 мингта хонадонга 20-100 тадан жами 3,2 млн. дона хонаки товуқ, 6,3 мингта хонадонга 40,4 мингта асалари уялари етказиб берилди.
г) аҳоли яшаш шароитини яхшилаш бўйича:
- 7,2 минг км таъмирталаб ички йўлларни шағаллаштирилди, маҳалла ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл ёқасидан мактабга қатновчи 277 км қисмида ўқувчиларга пиёдалар йўлакчасини барпо этилди;
- фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 1805 дона трансформатор, 51,5 минг дона сим ёғочлар ва 31,3 минг дона тунги чироқлар янгисига алмаштирилди;
17,7 минг км ариқларни тозалаш ва 1 365 та вертикал суғориш қудуқларини қуриш орқали 24 мингдан ортиқ хонадоннинг томорқасини суғориш учун сув билан таъминланди.
Изоҳ қолдириш