Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ажратилди

Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ажратилди

3 йил ичида ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурслари ажратилди. Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Республика «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев маълум қилди.

“Бу кредит маблағлари ҳисобига бугунги кунга келиб 158 минг ҳунарманд-шогирдларимиз бандлиги таъминланди”, дейди Улуғбек Абдуллаев.

100 млн доллар жалб қилиниши эвазига 28 000 та, яъни қарийб 891 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудлар кесимида олиб қараганда ҳам, масалан Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида ҳам лойиҳалар сони ва қиймати олдинги йилларга нисбатан ошган.

Кредитнинг асосий қисми янги асбоб-ускуналарни харид қилиш, хомашёга йўналтирилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар