Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселератори доирасида 100 кунлик муддат ичида 4та йўналиш бўйича муаммоларни ҳал қилинади. Булар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бош режаларни ишлаб чиқиш, қурилиш учун рухсатномалар беришни соддалаштириш ва коммунал тўловлар учун ягона ҳисоб-китоб тизимини яратишдаги муаммолар.
Aкселератор иштирокчилари ўзлари олдига улкан мақсадни қўйдилар - Бирлашган Aраб Aмирликлари ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган методологиядан фойдаланган ҳолда аниқ ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилиш.
Тадбирда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О. Ҳакимов ва Акселератор координаторлари A.Холмурзаев, М.Бобожонов, Ҳ.Мажидовлар, Ўзбекистон Республикаси қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги Бош вазири маъмурияти раҳбари ва 60 дан ортиқ бошқа идоралар раҳбари вакиллари иштирок этишди.
Aмирлик томонидан Бирлашган Aраб Aмирлиги Бош вазири маъмуриятининг раҳбари жаноб Aбдулла Нассер Луута, БAA Бош вазири стратегия ва инновациялар бўйича ўринбосари Худа ал-Хашимий ва БAA ҳукумат тезлаштирувчиси директори доктор Радҳия ал-Хашимий қатнашдилар.
Тадбир иштирокчиларини қутлар экан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари тўғрисида маълумот берди:
– Барчамизга маълумки, юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳаётимизнинг ижтимоий-иқтисодий жабҳасида мавжуд муаммоларни ҳал қилишга доир кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Президент Администрацияси ҳузурида Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар Акселераторининг (Акселератор) ташкил қилиниши бунга яққол мисол бўла олади.
Акселераторнинг асосий вазифаси бу - давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги жиддий муаммоларни жадаллик билан тезкор ва самарали ҳал қилиш ҳисобланади. Муаммоларни ҳал қилиш муддати одатда 100 кун этиб белгиланади ва мазкур муддат давомида давлат идоралари, хусусий сектор ва муаммога алоқадор бошқа томонлар иштирокида Акселератор гуруҳи ўз ишини олиб боради.
Белгиланган йўналишлар бўйича муаммоларни ҳал қилиш жараёнига 40 га яқин вазирлик ва давлат идоралари, хусусий сектор вакиллари, илмий марказлар ва бошқа турдаги ташкилотлар ходимлари жалб қилинди. Жойларга чиқиб ўрганишлар амалга оширилди.
Сўнгра Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири маъмуриятининг бош директори Aбдулла Нассер Луута конференция иштирокчиларига мурожаат қилди:
- Ўзбекистон Республикаси ҳукумат Акселераторининг биринчи гуруҳининг ушбу муҳим босқичида иштирок этаётганимдан мамнунман.
Бугун икки мамлакатларимиз ўртасидаги биродарлик муносабатларини акс эттирувчи стратегик ҳамкорликнинг энг муҳим дастурларидан бирида эришилган ютуқларни нишонлаймиз.
Бирлашган Aраб Aмирликларида Ҳукумат акселератори доирасида давлат ва нодавлат ташкилотларида шижоатли вакилларни жамоаларда кучларини бирлаштириб инновация яратиш ва тажриба ўтказиш орқали аниқ натижаларга эришиш имкониятини берди.
Ишончим комилки, ушбу ташаббуснинг Ўзбекистон Республикасида қабул қилиниши ҳукуматни модернизациялашга имкон беради ва мамлакатнинг глобал рақобатбардошлик кўрсаткичларида мавқеини оширади.
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар. Бугунги тадбир иштирокчиларини, хусусан, Акселератор гуруҳи аъзоларини, уларнинг катта саъй-ҳаракатлари ва ютуқлари учун, шунингдек, ушбу дастурни амалга оширишда ғайрат ва садоқати айамаган Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ислоҳатлар акселераторлари жамоаси координаторларини табриклашга ижозат бергайсиз.
Сизларни ушбу саъй-ҳаракатларингиз бардавом бўлишига ва юқори ютуқларга эришиш учун инновацияларни давом эттиришга чақираман. Барчангизга омад тилайман!
Бир кунлик тадбирнинг биринчи қисмида Гарвард университети ва Бирлашган Aраб Aмирликларининг Акселератори билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган методикага асосланган ҳолда Aкcелератор гуруҳлари учун семинар ташкил этилди.
Хусусан, ушбу усул барча жалб қилинган ва манфаатдор томонларнинг ҳамкорлигини кенгайтиришга асосланган ноёб моделни амалга оширишни таъминлайди; тезроқ натижаларга ҳисса қўшадиган инновацион фикрлашни рағбатлантириш. Aкселераторнинг горизонтал бошқарув тизими бюрократик тўсиқларни четлаб ўтишга, янги лойиҳалар ва ташаббусларни синовдан ўтказишга имкон беради, бу эса бутун лойиҳанинг муваффақиятли бўлишига кафолат беради.
Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазирининг стратегия ва инновациялар бўйича бош директорининг ўринбосари Худа Aл-Хашими ўз нутқида гуруҳларнинг ютуқларини эътироф этди ва қуйидагиларни таъкидлади:
- Мен ўз номимдан, Бош вазир девонидаги ҳамкасбларим ва БAA ҳукуматидаги раҳбарларимиз номидан сизларнинг шу кунгача эришилган ютуқларингиздан фахрланамиз ва ҳар бирингиз ўз ҳиссангиз билан фахрланишингизга ҳақлисиз. Бугунги кун фавқулодда вазиятларга қарамай ўз саъй-ҳаракатларингиз, садоқатингиз ва фидойилигингиз билан Ўзбекистон давлати учун ўзгариш йўлини бошладингиз.
Умид қиламанки, ҳукумат ишининг самарадорлигини ошириш бўлган асосий мақсади йўлида Акселератор доирасида олган билимларингиз ва тажрибангиздан кундалик фаолиятингизда ва келгуси ишларингизда катта ёрдам беради.
Ҳар бир йўналиш бўйича Акселератор жамоалари бугунги кунга қадар белгиланган муаммоли масалаларни ечишда эришилган натижалар билан бир қаторда, дуч келинган қийинчиликлар, тизимли ёки ташкилий муаммолар ва келгуси 50 кун мобайнида эҳтимолли тўсиқларни аниқлаш каби масалалар изчил муҳокама қилинди ва уларни бартараф этиш бўйча иш режалари тузилди.
Изоҳ қолдириш