Икки нафар ҳамюртимиз Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан юксак мукофотга сазовор бўлишди

Икки нафар ҳамюртимиз Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан юксак мукофотга сазовор бўлишди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бош қароргоҳи Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган ушбу нуфузли спорт ташкилоти Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциациясининг президенти Лазиз Ҳасановни 7-DAN (мастер) қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотлади.

Шунингдек, Халқаро таэквондо ИТФ федерацияси томонидан яна бир ҳамюртимиз, Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамовга 6-DAN қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификати топширилди.

Спортчи ёки тренер Халқаро таэквондо ИТФ федерациясининг 7-DAN даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим. Лазиз Ҳасанов эса 31 йилдирки ушбу спорт турини Ўзбекистонда оммалаштириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар