Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2023 йил январь-март ҳолатига кўра, 1 483,1 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,6 минг кишига ёки 102,3%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 695,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9%), қишлоқ аҳолиси сони 787,2 минг киши (53,1%)ни, эркаклар сони 748 минг киши (50,4%)ни, аёллар сони 735,1 минг киши (49,6%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йил январь-март ҳолатига энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 238 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16%ни) ва Жиззах шаҳрида 193,2 минг кишини (13%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод шаҳрида 29,5 минг кишини (2%) ва Арнасой шаҳрида 48,2 минг киши (3,3%)ни ташкил этди.
Қайд этилган никоҳлар сони 1 642 ни ташкил этиб, ҳар минг аҳолига никоҳ коеффициенти 4,5 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан минус 1,4 промиллега камайган.
Ажримлар сони 436 ни ташкил этиб, ҳар минг аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,2 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан ўзгариш кузатилмади.
Энг кўп ажримлар Ш.Рашидов туманида 83 та ва Жиззах шаҳрида 75 та, аксинча энг кам ажримлар Янгиобод туманида 7 та ва Арнасой туманида 11 тани ташкил этди.
Туғилган чақалоқлар сони 9 725 бола, шундан энг кўп туғилишлар Жиззах шаҳрида 1 748 (жами туғилишдаги улуши 18%) ва Ш.Рашидов туманида 1 483 (15,3%), аксинча энг кам туғилишлар Янгиобод туманида 147 (1,5%) ва Мирзачўл туманида 245 (2,5%)ни ташкил этди.
Доимий аҳоли сонининг 33,3% меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 56,1% меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,6% меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келади.
2023 йилнинг январь-март ойларида 1 547 та ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коеффициенти 4,2 промиллени ташкил этган ҳамда 2022 йилга нисбатан ўлимлар сони ўзгармаганлиги кузатилди.
Доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 1 518 кишини, Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 2 069 кишини, миграция салдоси минус 551 кишини ташкил этди.
Изоҳ қолдириш