Инфографика: Самарқанд вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Самарқанд вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилда юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

Самарқанд вилояти юқори иқтисодий салоҳиятга, бой тарих ва маданиятга эга.

Кейинги йилларда вилоятда янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилди. Туризм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Уй-жойлар, шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчалари қурилди. Бошланган лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

2017-2020 йилларда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 11% га ошиб, 43,8 трлн. сўмни ташкил этди.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 7,4 трлн. сўмдан 18,4 трлн. сўмга (ўсиш 28%) ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 0,7% га, 2016 йилдаги 17,6 трлн сўмдан 2020 йилда 33,8 трлн сўмга ошди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 35 % га, 2016 йилдаги 34,6 мингдан 2020 йилда 46,7 мингга ўсди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 243 км газ қувурлари ва 1 583 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди, шунингдек, қарийб 100 км автомобил йўллари фойдаланишга топширилди.

Ўтган беш йил мобайнида Самарқанд вилоятида 203 мингта иш ўрни яратилди.

Шу давр мобайнида вилоятда 4 854 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 13 мингта, мактабларда 59,4 мингта, шифохоналарда 2,5 мингта ўринга мўлжалланган коекалар ташкил этилди.

Жорий йил охирига қадар Самарқанд вилоятида 12,1 триллион сўмлик 1184 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу 17,3 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Тўқимачилик, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, машинасозлик, металлургия, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш Самарқанд вилоятининг асосий "ўсиш нуқталари" сифатида белгиланган. Мазкур тармоқлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш қисқа вақт ичида вилоят иқтисодий кўрсаткичларининг сезиларли даражада ошишига эришиш имконини беради.

Бугунги кунда Самарқанд аҳолиси 600 минг кишидан ошади. Мавжуд уй-жой фонди ва инфратузилмаси аста-секин ўз салоҳиятини йўқотмоқда. Самарқандни бир миллион кишилик шаҳарга айлантириш учун унинг майдони 18 минг гектарга кенгайтирилади ва унда беш туман босқичма-босқич ташкил этилади. Шунингдек, вилоятнинг навбатдаги" ўсиш нуқтаси " га айланади ва минглаб иш ўринлари яратилишига сабаб бўлади.

Шу билан бирга Самарқандни MICE-туризм марказига (Meetings, Incentives, Conferences, Exhibitions) ва халқаро конференциялар ўтказиш марказига айлантириш режалаштирилган. Бунинг учун 18 минг квадрат метр майдонга Халқаро Конгресс маркази ва кўргазма мажмуалари қурилади. Мазкур марказ ишга тушгач 2000 та иш ўрни яратилади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар