Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2023 йил учун Ўзбекистон ва Белорусь ўртасидаги ташқи савдо алоқалари, маҳсулот тоифалари бўйича импорт ва экспорт ҳажмлари акс эттирилган инфографикани тайёрлади.
Ўзбекистоннинг Белорусь билан савдоси икки томонлама келишувга мувофиқ эркин савдо режимига бўйсунади.
Беларусь ташқи савдо бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши 20 та асосий савдо шериклари қаторига киради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ўсишида ижобий тенденция кузатилмоқда.
2023 йилда Ўзбекистоннинг Беларусь билан товар айирбошлаш ҳажми 14,7%га ўсди ва 620,1 млн.долларни, экспорт эса 119 млн. долларни, импорт эса 21,7% га ўсиб, 501,1 млн. долларни ташкил этди. 2023 йилда Белорусдан импорт қилинадиган маҳсулотларнинг асосини машина ва ускуналар, саноат товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат хом ашёлари ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида Беларуснинг улуши 1,0%, жами экспорт – 0,5%, жами импорт – 1,3%ни ташкил этди.
Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатадики, Белорусь бозорига учинчи мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш учун ҳали амалга оширилмаган экспорт салоҳияти мавжуд. Булар тўқимачилик маҳсулотлари, мис маҳсулотлари, айрим турдаги электротехника маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, шу жумладан, қуритилган мевалар, автомобиллар ва бошқалар.
Ўзбекистоннинг Белорусга экспорти ҳажми импорт ҳажмига нисбатан 4-5 баробар камлигини ҳисобга олсак, фойдаланилмаётган экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ўзаро савдо-сотиқни мувозанатлаштириши мумкин.
Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси
Изоҳ қолдириш