Инфографика: 2023 йилда Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

Инфографика: 2023 йилда Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

2023 йилда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 198 та давлати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Тожикистоннинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши: умумий товар айланмасида – 1,2%, экспорт – 2,5% ва импорт – 0,4%ни ташкил этди.

2023 йилда 2022 йилга нисбатан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 11,8%га ўсди ва 756,8 миллион долларни ташкил этди, шу жумладан экспорт ҳажми 15,9%га ошиб, 605,0 млн долларни, импорт 1,8%га камайиб, 151,8 млн долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган давлатлардан биридир. 2023 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан товар айирбошлашда 453,2 долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлашда 80% Ўзбекистон экспортига тўғри келади ва ўз ҳажми бўйича Тожикистон Ўзбекистон маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар орасида 7-ўринда туради.

Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорт қилинадиган асосий товарлари: саноат маҳсулотлари – 153,7 млн доллар, кимё маҳсулотлари – 90,0 млн доллар, ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар – 74,5 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 51,9 млн доллар, машина ва ускуналар – 45,6 млн доллар, тайёр маҳсулотлар. – 35,6 млн доллар, ноозиқ-овқат хомашёси – 5,6 млн доллар, шунингдек, хизматлар – 111,8 млн доллар.

Тожикистондан Ўзбекистонга импорт қуйидаги маҳсулотлар билан ифодаланади: саноат товарлари — 56,5 млн доллар, ноозиқ-овқат хомашёси — 47,6 млн доллар, ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 19,7 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари — 4,7 млн доллар; кимё маҳсулотлари – 3,3 млн доллар; машина ва ускуналар – 3,0 млн доллар, тайёр маҳсулот – 1,3 млн доллар, хизматлар – 5,4 млн доллар.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама савдо 1996 йилдаги ҳукуматлараро Эркин савдо битимига мувофиқ, 2018 йилда имзоланган ушбу битимга Эркин савдо режимидан озод қилиш тўғрисидаги протоколда назарда тутилган имтиёзлар қўлланилган ҳолда эркин савдо режимида амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш вазифасини илгари сурдилар.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар