Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистоннинг Грузия билан савдоси
Ўзбекистон ва Грузия ўртасида “Эркин савдо битими” имзоланди (1995 й).
Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ижобий динамикага ва янада ривожлантириш учун амалга оширилмаган салоҳиятга эга.
2017-2024 йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 89,1 млн доллардан (2017 йилда) 325,7 млн долларга (2024 йилда) 3,7 баробар ошди.
2024 йилда товар айирбошлаш 46,5%га ошиб, 325,7 млн долларни (2023 йилда – 222,3 млн доллар), экспорт 8,7%га ошиб, 72 млн долларни (2023 йилда – 66,2 млн доллар), импорт 62,5%га ошиб, 253,7 миллион долларни ташкил этди (2023 йилда – импортнинг асосий қисми – 15,1 млн доллар).
2024 йилда Грузияга экспорт қилинган товарлар рўйхати — саноат маҳсулотлари (мис сим, металл прокат, электротехника маҳсулотлари) — 36,5 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари (дукакли сабзавотлар, мевалар, тамаки) — 22 млн доллар, кимёвий маҳсулотлар (полимерлар, ўғитлар) — 5,3 млн доллар, шунингдек, хизматлар (йўловчиларни ташиш) — 7,2 млн долларни ташкил этди.
Грузиядан импорт қилинган товарлар — кимёвий маҳсулотлар (дори препаратлари) — 162,3 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари (мевалар, ёнғоқлар, минерал сув) — 30,8 млн доллар, тайёр буюмлар ва жиҳозлар (тиббиётда қўлланиладиган турли хил асбоблар ва мосламалар) — 21,6 млн доллар, шунингдек хизматлар (савдо, компьютер хизматлари) — 34 млн долларни ташкил этди.
Инвестициявий ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ишга солинмаган улкан салоҳиятга эга. Ўзбекистонда Грузия инвестициялари иштирокидаги 69 корхона рўйхатга олинган.
2017-2024 йиллар давомида Грузиянинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ва кредитларининг умумий ҳажми 4,6 млн долларни ташкил этди.
Ўзаро савдо истиқболлари
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо алоқалари Ўзбекистоннинг Грузия бозорига, хусусан, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари, автомобиллар, электротехника товарлари ва кимё маҳсулотлари экспорт тури ва ҳажмини кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжуд.
Бундан ташқари, Грузия Европа ва Туркия мамлакатлари бозорларига товарларни етказиб бериш учун Транскаспий (Ўрта) халқаро транспорт йўналишининг муҳим бўғини ҳисобланади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш