Жиззах вилоятида 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар

Жиззах вилоятида 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар

Вилоятда 2017-2021 йилларда 13 815 млрд.сўмлик 3 590 та лойиҳалар, шундан саноат йўналишида 782 та, хизматлар соҳасида 1 533 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 1 275 та лойиҳалар ишга туширилиб 31 335 та янги иш ўринлари яратилган.

Ўтган 5 йил давомида лойиҳалар сони камайганлиги кузатилсада, уларнинг сифати ошиб борди. Жумладан, 2017 йилда 1 та лойиҳа ўртача қиймати 583,5 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 9 215 млн.сўмни ташкил этди. 2017 йилда битта лойиҳа доираси 4,8 та иш ўринлари яратилган бўлса, 2018 йилда 15,2 та, 2019 йилда 15,5 та, 2020 йилда 13 та, 2021 йилда 8,2 та янги иш ўринлари ўринлари яратилди.

Жами инвестицияларнинг 70,9% саноат, 13,5% қишлоқ хўжалиги ва 15,6% хизмат соҳаларига йўналтирилди. Натижада вилоят ЯҲМ ўтган 5 йилда (2021 йил учун кутилиш) 1,2 баробарга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,7 баробарга, хизматлар ҳажми 2,1 баробарга, қишлоқ хўжалиги ҳажми 1,2 баробарга ошди.

Фойдаланишга топширилган йирик ва аҳамиятли инвестиция лойиҳалари: Жиззах шаҳридаги "Мingyuan Silu Industry" МЧЖ ҚК томонидан қиймати 232 млрд. сўм бўлган ойна ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 210 нафар янги иш ўринлари, 1,4 млн.долларлик экспорт ҳамда 8,1 млрд.сўмлик бюджет тушумлари, "Жиззах текстиль" МЧЖ томонидан қиймати 214,1 млрд.сўм бўлган пневмомеханик ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 133 та янги иш ўринлари, 19,7 млн.долларлик экспорт ҳамда 12,0 млрд.сўмлик бюджет тушимлари яратилган.

Арнасой туманидаги "Арнасой Голд Текс" МЧЖ томонидан қиймати 114,3 млрд.сўм бўлган мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 768 та янги иш ўринлари, 1,9 млн.долларлик экспорт ҳамда 2,7 млрд.сўмлик бюджет тушумлари яратилган.

Ғаллаорол туманидаги "Ғаллаорол калий фосфат" МЧЖ томонидан қиймати 600 млрд.сўм бўлган калий сулфат минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасида 100 нафар янги иш ўринлари, 2,2 млн.долларлик экспорт ҳамда бюджетга 1,5 млрд.сўмлик тушум, "ADM Jizzakh" МЧЖ томонидан қиймати 997,8 млрд.сўм бўлган автомобил ишлаб чикаришни ташкил этиш (1-босқич) лойиҳасида 260 нафар янги иш ўринлари, ҳамда бюджетга 90,0 млрд.сўмлик тушум қувватлари яратилган.

Зафаробод туманидаги "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ томонидан қиймати 1,3 трлн.сўм бўлган цемент ишлаб чиқариш ташкил этиш лойиҳасида 340 та янги иш ўринлари, ҳамда бюджетга 50 млрд.сўмлик тушум қувватлари яратилган.

Пахтакор туманидаги “Пахтакор текс” МЧЖ томонидан қиймати 184,6 млрд.сўм ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 400 та янги иш ўринлари, 13,4 млн.долларлик экспорт ҳамда бюджетга 9,0 млрд.сўмлик тушум қувватлари яратилган.

2021 йилдаги амалга оширилган лойиҳалар

Жиззах вилоятида 2021 йилда давомида қиймати 5 206 млрд.сўмлик саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 565 та лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, саноат соҳасида 4 074 млрд.сўмлик 104 та, хизматлар соҳасида 406,1 млрд.сўмлик 259 та ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида 725,8 млрд.сўмлик 202 та лойиҳалар амалга оширилиб 4 661 та янги иш ўринлари яратилди.

2021 йилда амалга оширилган йирик лойиҳалар: Жиззах шаҳридаги “Jizzax KenTeks” МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 266,4 млрд.сўмлик, йилига 10 минг тонна ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳасини жорий йилда ишга туширилиши натижасида 460 та янги иш ўринлари яратилди.

Зомин туманидаги “Mountain Blue Resort” МЧЖ томонидан умумий қиймати 41,1 млрд. сўмлик мехмонхона хизматини ташкил этиш лойиҳаси 2022 йилнинг август ойида ишга туширилиши натижасида йилига 6 та оилавий ҳамда 33 та стандарт ўринли хизмат кўрсатиш қуввати ташкил этилиб, 45 та янги иш ўринлари яратилди.

Фориш туманида “Basalt Thermo” МЧЖ томонидан жорий йилнинг декабрь ойида умумий қиймати 1,1 трлн.сўмлик базальт толаси ва ундан турли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этилиши ва 205 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Янгиобод туманида “GRAPPA” МЧЖ томонидан жорий йилнинг декабрь ойига қадар қиймати 31,5 млрд.сўмлик узумчиликни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Жами инвестицияларнинг 78,3% саноат, 13,9% қишлоқ хўжалиги ва 7,8% хизмат соҳаларига йўналтирилди.

Аҳоли жон бошига ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида марказлашмаган инвестициялар Фориш туманида 32,5 млн.сўм, Жиззах шаҳрида 3,9 млн.сўмни, Мирзачўл туманида 3,5 млн.сўмни ташкил этди.

2021 йилда 209,6 млн.долл. қийматидаги хорижий кредитлар ва 36,9 млн.долл. қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Жами хорижий инвестициларнинг 54,2% (20,0 млн.долл.) Зарбдор туманидаги "Жиззах Органик" МЧЖнинг “Чорвачилик комплексини ташкил этиш” лойиҳасида ўзлаштирилди. (Delmor Ltd, China).

2022 йилда амалга оширилаётган лойиҳалар

Жиззах вилоятида 2022 йилда умумий қиймати 8,6 трлн.сўм бўлган (2021 йилга нисбатан ўсиш–165,3%) 310 та лойиҳалар ишга туширилиши ва 9 078 та (195%) янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан:

- Саноат соҳасида 7,3 трлн.сўмлик (180,5%) 92 та лойиҳада 5 747 нафар (238%);

- Хизмат кўрсатишда 693,3 млрд.сўмлик (170,7%) 124 та лойиҳада 1 606 нафар (138%);

- Қишлоқ хўжалигида 559,0 млрд.сўмлик (77,0%) 94 та лойиҳада 1 725 нафар (140,3%) янги иш ўринлари яратилади.

Буларга мисол қилиб, Жиззах шаҳридаги “Master acqua system” МЧЖ ҚК томонидан 126,7 млрд.сўмлик иситиш радиаторлари ва смесителар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Фориш туманидаги "DIABAZ MINERAL WOOL" МЧЖ томонидан 1,7 трлн.сўмлик базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Зомин туманида ТИФ "Миллий банк" АЖ томонидан 141,7 млрд.сўмлик осма йўл ташкил этиш лойиҳаларини олишимиз мумкин.

Лойиҳаларнинг 27,6% (2,4 трл.сўм) ўз маблағи, 10,6% (913 млрд.сўм) банк кредитлари, 3,6% (312 млрд.сўм) хорижий кредит линиялари ва 58,1% (5 трлн.сўм) хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.

Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг 55,9% (258,8 млн. АҚШ. долл) Туркия республикаси, 7,2% (32,9 млн.АҚШ. долл) Россия, 4,9% (22,3 млн. АҚШ. долл) Буюк Британия қўшма қироллиги, 0,9% (4,0 млн. АҚШ. долл) ХХР, 0,7% (3,0 млн. АҚШ. долл) Эрон Ислом Республикасидан жалб этилади, Қиймати 138,2 млн.АҚШ доллар бўлган 2 та лойиҳа юзасидан инвесторлар билан музокара олиб борилмоқда. Банк кредитларининг 45,7% Ўзмиллий банк, 25,1% Асака банк, 8,8% Қишлоқ қурилиш банк, 7,4% Халқ банки, 3,6% Ипотека банк, 3% Микрокредитбанк томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими Хужакулов Улуғбек


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар