Жиззах вилоятида 2022 йилги давлат инвестиция дастури ижроси ҳамда 2023 йил режалари

Жиззах вилоятида 2022 йилги давлат инвестиция дастури ижроси ҳамда 2023 йил режалари

Ҳудудий инвестиция лойиҳалари

Жиззах вилоятида 2022 йилда 4,8 трлн. сўмлик 423 та лойиҳалар ишга туширилиши ва улар доирасида 7 261 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Йил якуни билан умумий қиймати 2,8 трлн. сўмлик 572 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, 7 371 нафар янги ишчи ўринлари яратилди. Хусусан:

1. Жиззах шаҳридаги “Quwwat Group” МЧЖ томонидан термо ойналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 37 нафар янги иш ўрни ва 1 млн. дона маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

2. Жиззах шаҳридаги “Жиззах текстиль” МЧЖ томонидан бўялган мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 42 нафар янги иш ўрни ва 1,2 минг тонна маҳсулотлар ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

Йирик инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши

2022 йилда умумий қиймати 363,6 млн. доллар бўлган 11 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва 1 956 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан,

1. Фориш туманидаги “Ecobasalt Group” МЧЖ томонидан базальтдан композит қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш (54,3млн доллар, 69нафар янги ишчи ўрни);

2. “Мега инвест индустриал” МЧЖ ҚК томонидан базальт толасини ишлаб чиқаришни кенгайтириш (12,3млн доллар, 192нафар янги ишчи ўрни);

3. Жиззах шаҳридаги “Iruskon” МЧЖ томонидан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (15млн доллар, 120нафар янги ишчи ўрни);

4. “Trans Logistics” МЧЖ томонидан асфалт ишлаб чиқариш ва махсус техникалар хизмати ташкил этиш (4млн доллар, 14нафар янги ишчи ўрни);

5. Дўстлик туманидаги “Сангзор текстил” МЧЖ томонидан пахта тозалаш корхонасини модернизация қилиш (1,1млн доллар, 759нафар янги ишчи ўрни).

6. Шароф Рашидов туманидаги “Жиззах индустриал тўқима” МЧЖ томонидан ип-калава ва ип йигирув цехини ташкил этиш (10,5млн доллар, 455нафар янги ишчи ўрни);

7. Бахмал туманидаги “Bmb-Opera-Zafferano” МЧЖ ҚК томонидан заъфарон (шафран) етиштиришни ташкил этиш (28,6млн доллар, 50нафар янги ишчи ўрни);

8. Фориш туманидаги “Diabaz Mineral Wool” МЧЖ томонидан базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ташкил (28,6млн доллар, 150нафар янги ишчи ўрни).

Хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-72-сонли қарорига асосан вилоятда 2022 йилда 394,6 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Йил якуни билан жами 414 млн. доллар ўзлаштирилди ва белгиланган прогноз ижроси 105 фоизга бажарилди.

Ўзлаштирилган маблағларнинг асосий қисми қуйидаги лойиҳалар ҳиссасига тўғри келади:

1. Фориш туманидаги “Goldfiber pro” МЧЖ томонидан базальт тола (директ-ровинг) ишлаб чиқариш лойиҳасида 53,4 млн. доллар;

2. “Жиззах цемент” МЧЖ ҚК томонидан цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида 50 млн. доллар;

3. Шароф Рашидов туманидаги “Bmb-Nrc-Agrologistics” МЧЖ ҚК томонидан логистика маркази ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳасида 20,8 млн. доллар.

2023 йил режалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-459-сонли қарорига асосан вилоятда 2023 йилда 453,4 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Қарорга асосан 2023 йилда умумий қиймати 699,3 млн. доллар бўлган 10 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ва 1 930 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ҳудудий дастурга асосан 2023 йилда 8,8 трлн. сўмлик 365 та лойиҳалар ишга туширилиши ва улар доирасида 7 904 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Сирдарё филиали етакчи илмий ходими
Телефон: 93- 306-52-42
E-mail: f.saibov@cerr.uz

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар