Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 18 904,5 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 18 489 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 227,8 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 187,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 105,2% ни, республикадаги улуши 6,4% ни (10-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Дўстлик (115,9%), Зафаробод (108,7%) ва Арнасой (107,4%) туманларида қайд этилди.
ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 48,3% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 3,6 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 12 707,5 минг сўмни (3-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Дўстлик (24 885 минг сўм), Арнасой (21 062 минг сўм) ва Зафаробод (20 119 минг сўм) туманларида, энг паст кўрсаткичлар Жиззах шаҳри (1 478 минг сўм) ва Шароф Рашидов (8 416минг.сўм) туманларида қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 67% деҳқон ва томорқа хўжаликларида, 27,9% фермер хўжаликларида ҳамда 5,1% қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан етиштирилди. Соҳада кичик бизнес улуши 0,2 фоиз пунктига камайиб 98,6% ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш