Жиззах вилоятининг 2023 йил 9 ойлик бажарилган қурилиш ишлари таҳлил қилинди

Жиззах вилоятининг 2023 йил 9 ойлик  бажарилган  қурилиш ишлари   таҳлил қилинди

Ўтган тўққиз ой давомида Жиззах вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 2845,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 105% га ошди. Қурилиш ишлари ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 12,3% ни ташкил этди. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2023 йил 3-чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн.сўмни ташкил этди.

Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 74% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 6% - йирик корхоналар ва 20% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.

Жиззах вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 45% қисми Жиззах шаҳрида, 17% - Ш.Рашидов туманида, 8% - Зомин туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Янгиобод, Арнасой ва Зафаробод туманларида амалга оширилган.

Жиззах вилоятида жами 1552 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 28%га камайган. Қурилиш корхоналарининг 83% қисми бино ва иншоатлар қурилиши, 11% - фуқаролик объектлари ва 7% - ихтисослаштирилган қурилиш объектлари қурилиши билан шуғулланишади. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Жиззах шаҳри (39%), Ш.Рашидов (15%) туманида жойлашган. Янгиобод (1%), Зафаробод (2%) ва Арнасой (3%) туманлари қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар