Жиззах вилоятининг 2023 йилнинг 9 ойлик ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди

Жиззах вилоятининг 2023 йилнинг 9 ойлик  ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди

Январь-сентябрь ойлари давомида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 028,9 млн. доллар бўлиб, шундан 87 фоиз – 897,4 млн. доллар импорт ва 13 фоиз – 131,5 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -765,9 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Жиззах вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 511,7 млн. доллар билан Хитой билан бўлиб, 487,3 млн.доллар импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (234,5 млн.долл.), Чехия (73,8 млн.долл.), Россия (58,4 млн.долл.) давлатлари туради.

Ҳисобот даврида ҳудудда саноат маҳсулотлари экспорти 9,8 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 19,6 млн доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 15,8 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 10,3 млн.доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 5,4 млн. доллар ҳамда бошқа товарлар экспорти 68,2 млн.долларни ташкил этди.

Ушбу даврда машина ва транспорт ускуналари импорти 565 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 12,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 18,2 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 19,1 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 10,3 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 47,5 фоизи Жиззах шаҳри, 9,6 фоизи Дўстлик, 9,5 фоизи Зарбдор, 7,5 фоизи Пахтакор туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 39,3 фоизи Ғаллаорол туманига, 39 фоизи Жиззах шаҳрига тўғри келади.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар