«Катта еттилик» (G7) нинг навбатдаги саммити давлат раҳбарларининг иштирокида ўтказилади

«Катта еттилик» (G7) нинг навбатдаги саммити давлат раҳбарларининг иштирокида ўтказилади

Буюк Британия жорий йил 11-13 июнь кунлари «Катта еттилик» (G7) саммити давлат раҳбарларининг иштироки билан ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

«Deutsche Welle»да қайд этилишича, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон баёнотида кейинги тахминан икки йилда давлат раҳбарлари илк марта юзма-юз мулоқот қилишини эслатган.

Мазкур саммит Англия жануби-ғарбидаги Корнуолле ҳудудидаги Карбис Бэй шаҳарчасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Бу вақтга келиб АҚШ президентлигига киришганига ярим йил бўлувчи Жо Байден саммитда илк марта қатнашса, Германия канцлери Меркелнинг бундай форумдаги охирги иштироки бўлади.

Маълумот учун, “Катта еттилик” (G7) халқаро клуб мақомига эга бўлиб, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада, Германия ва Японияни ўз ичига олади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар