Ўзбекистонда "Иқтисодий ўсиш" китобининг тақдимоти бўлиб ўтади

Ўзбекистонда

Жорий йилнинг 11 август куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да онлайн вебинар бўлиб ўтади, унда Озарбайжон Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази (ИИКТМ) Ижрочи директори Вюсал Газимли "Иқтисодий ўсиш" китоби тақдимотини ўтказади. Тадбирни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори доктор Обид Ҳакимов олиб боради.

Тадбир Ўзбекистон ва Озарбайжон ақл марказлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, илмий билимлар алмашиш, олиб борилаётган иқтисодий тадқиқотлар сифати ва савиясини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

"Иқтисодий ўсиш" китобида турли хил моделли ёндашувлардан фойдаланиб, иқтисодий ўсишнинг моҳиятини тушунтирилади, шу жумладан, Solow моделининг ўсиш модели (Solow model, иқтисодий ўсишнинг барча замонавий моделлари учун бошланғич нуқтани ҳисобга олиб, у капитал ўзгаришларини таҳлил қилиш учун зарур математик базани берди), неокласик модел, эндоген технологик ўзгаришлар, стокастик ўсиш.

Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи анъанавий омиллар билан бир қаторда иқтисодий тараққиётда маданий хилма-хиллик, ҳикоя ва ижтимоий капитал каби омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Муаллиф "Анна Каренина" романининг муаллифи, рус ёзувчиси Лев Толстойга ишора қилиб, "барча бахтли оилалар ўхшаш, ҳар бир бахтсиз оила эса ўзига хос тарзда бахтсиздир", - деб таъкидлайди “иқтисодиёт билан бир хил: ҳар бир мамлакат ўзининг иқтисодий ўсишига ёндашиши керак. Гарвард университетида ишлаб чиқилган методология "муаммоларни бошқарадиган итератив мослашув” (PDIA) деб аталади.

Доктор Гасимли таъкидлаганидек, ўсиш диагностикаси ва PDIA бир-бирини тўлдиради. Агар ўсиш диагностикаси муаммонинг моҳиятини тушунишга ва ўсиш учун муҳим тўсиқларни топишга ёрдам берса, PDIAмуаммонинг чиқиш йўлини аниқлайди.

Тадбирда ўзбекистонлик эксперт-таҳлил ва илмий доиралар, мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, шунингдек, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

Meeting ID: 890 0341 2282

Passcode: 734485

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар