2020 йил охирига қадар коронавирус эпидемияси сабабли Хитой ва бошқа давлатлар билан ўзаро савдонинг қисқариши туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти 960 миллион AҚШ долларидан кўпроқ зарар кўриши мумкин.
Мамлакат бюджети бир неча жиҳатдан зарар кўриши мумкин. Хусусан, импортга қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар 2,9% дан 1,5% гача, божхона тўловлари 0,4% дан 0,2% гача, аксиз солиғи бўйича эса 0,1% дан 0,05%га тушиши мумкин. 2019 йилда мазкур тўловлар асосида республика ялпи ички маҳсулоти 58,3 миллиард долларни ташкил этган. Мана шу натижага таяниб ҳисоб-китоб қилинса, йўқотишлар 960 миллион доллардан ошади.
Ўтган йили Хитой Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорига айланиб, ташқи савдо айланмасидаги улуши 18% ни ташкил этган эди. Товарлар алмашинуви эса 7,6 миллиард AҚШ долларидан ошган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон энергия воситалари ва нефт маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилади, машина ҳамда ускуналарни, кимё саноати маҳсулотларини импорт қилади. Ушбу ҳолатда эса COVID-19 эпидемияси иқтисодиётнинг барча соҳаларига салбий таъсир қилади.
Хусусан, ишлаб чиқариш жараёнидаги салбий таъсирлардан бири саноат корхоналарига хом ашё ва асбоб-ускуналарни асосий етказиб беришда Хитой улушининг камайиши бўлади.
Шунингдек, мазкур вазият тадбиркорлик соҳасига ҳам салбий таъсири ўтказади. Ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 531 та корхона ташкил этилган эди. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткичга эришиб бўлмайди.
Хитойлик сайёҳлар сонининг камайиши эса туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.
Солиқ тўловчи катта корхоналарга солиқлар бўйича прогнозларни қайта кўриб чиқиш, ушбу режаларни бажариш учун давлат томонидан уларга қандай ёрдам талаб этилишини кўрсатиш тавсия қилинади.
БМТ Тараққиёт дастури эксперти, иқтисод фанлари доктори
Сергей Воронин
Изоҳ қолдириш