"Лукойл" компанияси Ўзбекистондаги газ қазиб олишни лойиҳалаштирилган даражада деярли қайта тиклади

"Лукойл" Ўзбекистондаги газ қазиб чиқаришни деярли лойиҳалаштирилган даражада қайта тиклади, деб хабар берди RNS'га "Лукойл" нинг молия бўйича вице-президенти Павел Жданов.

«Бизнинг лойиҳаларимиз бўйича экспорт таъминоти қайта тикланди ва сентябрдан ишлаб чиқаришни босқичма-босқич тиклаш бошланди. Aйни пайтда кунлик ишлаб чиқариш деярли тўлиқ лойиҳавий даражага келтирилди», деди Жданов Ўзбекистондаги газ қазиб олиш тўғрисида.

Жорий йилнинг август ойида "Лукойл" нинг молия бўйича вице-президенти Павел Жданов "Covid-19" коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли Хитойда газга бўлган талабнинг пасайиши сабабли компания Ўзбекистондаги "Ҳисор" лойиҳасида газ қазиб олишни вақтинча тўхтатганини айтди. Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган газни ушбу мамлакатнинг ички бозорига 2020 йилда етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришган.

“Ҳисор” лойиҳаси Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида жойлашган. “Лукойл” 2008 йилда “Жануби-Ғарбий Ҳисор” лойиҳасига кирди. Шартнома тузилган майдонда еттита кон мавжуд. Лойиҳа учун Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим (МТБ) 2043 йилгача амал қилади. МТБ иштирокчилари: Ўзбекистон ва Лукойл (100% иштирок).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар