Марказий банк 29 декабрдан валюталарнинг янги курсини маълум қилди
Марказий банк 29 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар курсида ўсиш, евро курсида эса пастлаш кузатилган.
Марказий банк берган хабарга кўра, 29 декабрдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 3,15 сўмга кўтарилиб, 10 476,92 сўмни ташкил қилди. Евро 49,58 сўмга пастлаб, 12 786,03 сўм бўлди.
Изоҳ қолдириш