Марказий бозорларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди

Марказий бозорларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан, мамлакатимизнинг ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида, 2020 йил 17март куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Кузатув натижасига кўра, 1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (70 000 сўм) кузатилди

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (6 000 сўм) қайд этилди.

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да (1 000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқовқат бозори” ва “Марказий деҳқон озиқовқат бозори”да (5 00 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (5 000 сўм) кузатилди.

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да қайд этилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ шаҳри деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Aндижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Aндижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар