Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш ташаббуси минтақанинг барқарор ва мустаҳкам ривожланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди. 2018 йилдан буён давлат раҳбарларининг ушбу форматдаги тўртта учрашуви бўлиб ўтди. Бешинчи учрашув эса 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказилмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бўлим бошлиғи Абдурашид Бозоров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида Марказий Осиё мамлакатларининг ЯИМ кўрсаткичлари, ташқи савдо айланмаси, савдо кўрсаткичлари ва савдо алоқаларини ривожлантиришга алоқадор таклифларини айтиб ўтди.
“Марказий Осиё мамлакатларининг (CА) умумий аҳолиси тахминан 78,4 миллион кишини ташкил қилади. 2022 йилда минтақа мамлакатларининг умумий ЯИМ 368,0 миллиард долларни ташкил этди, 2017 йилга нисбатан 30,5 фоизга ошди.
2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг умумий ташқи савдо айланмаси 221,3 миллиард долларни ташкил етди. ва у 2017 йилга нисбатан 1,7 баравар ўсди.
Марказий Осиё мамлакатлари бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ 2022 йилда $ 4,7 минг ни ташқил қилди (2017 йилда $ 4,0 мингни ташкил этди).
2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг барча мамлакатлар билан умумий ташқи савдо айланмаси 221,3 миллиард долларни, Марказий Осиё мамлакатларининг умумий экспорти 122,24 миллиард долларни ташкил этди”, деди эксперт.
Марказий Осиё ниҳоятда бой тарих ва маданий меъросга эга бўлган, инсоният цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан биридир. Минтақанинг Буюк Ипак йўлининг марказида жойлашганлиги, унда яшовчи халқлар, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги халқаро савдо, илм-фан ютуқларини ва маданиятларининг алмашинувини таъминловчи ўзига хос муҳим боғловчи ролини амалга оширган.
Абдураиш Бозоро – “2022 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг ички савдоси кўрсаткичи (Марказий Осиё мамлакатларининг бир-бирига умумий экспорти) 11,04 миллиард долларни ташкил этди ва ички экспортнинг (ички савдо) умумий экспортдан улуши 9,0 фоизни ташкил этди.
2017 йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 4,8 миллиард ва 6,6% ни ташкил этди.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Туркманистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажмидаги улуши уларнинг умумий айланмасидан мос равишда энг паст 5,9% ва 8,1%ни, Тожикистон ва Қирғизистоннинг минтақалараро савдодаги иштироки мос равишда энг юқори 28,2% ва 15,9%, Ўзбекистон 15%ни ташкил этади.
Қозоғистон ва Туркманистоннинг ташқи савдоси асосан МДҲ мамлакатларига (Европа Иттифоқи, Хитой ва бошқалар) етказиб бериладиган углеводородларнинг экспортида устунлиги туфайли минтақавий бозорга камроқ эътибор қаратмоқда ва импорт асосан учинчи бошқа давлатлар билан боғлиқ”.
Минтақанинг бешта мамлакати Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўз тарихи, маданияти ва ижтимоий соҳа, сиёсий тараққиётида кўп узвий ўхшашликларга эга бўлиб, тарихан ягона илм-фан ва маданий макон сифатида шаклланган.
А. Бозоров савдо алоқаларини ривожлантиришга алоқадор таклифларини билдирди:
“1. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш.
Марказий Осиё мамлакатлари ташқи савдосининг умумий ҳажмида ички савдонинг улуши қарийб 9-10 фоизни ташкил этади.
Ўзаро савдо улушини ошириш учун Марказий Осиё мамлакатлари учинчи мамлакатлар импортини Марказий Осиё мамлакатлари ташқи бозорларга экспорт қиладиган маҳсулотлар билан алмаштиришлари зарур.
Шу муносабат билан Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига тўқимачилик, чарм-пойабзал, маиший техника, автомобилсозлик ва кимё маҳсулотларининг айрим буюмлари сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш шарти билан маҳаллий тайёр маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш мумкин.
- 2. Саноат кооперациясини кенгайтириш.
Марказий Осиё минтақасида минтақавий қиймат занжирларини, шу жумладан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтирадиган саноат ва қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш маҳаллий тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт имкониятларини оширишга ёрдам беради.
Масалан, минтақадаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорлик мева ва сабзавотларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун тайёр маҳсулотга қайта ишлаш учун қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратишга қаратилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, минтақавий интеграция фермерларнинг маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш харажатларини камайтириш ва уларни етказиб бериш диверсификациясини кенгайтиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларида Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш имкониятига ега бўлган соҳаларда (электротехника, автомобилсозлик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқалар) қўшма корхоналар ташкил этиш амалиётини давом эттириш мақсадга мувофиқдир.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, транспорт алоқаларининг яхшиланиши кечикишлар ва мамлакатлар ўртасидаги савдо божларининг камайиши билан биргаликда минтақанинг ЯИМ тахминан 15% га ошириши мумкин”, деди А. Бозоров.
Марказий Осиёда ўзаро ишонч руҳининг мустаҳкамланишида алоҳида аҳамият касб эти келаётган давлат раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувлари минтақадаги сиёсий иқлимнинг сезиларли яхшиланишига хизмат қилиш баробарида мамлакатларга қатор муҳим соҳаларда мазмунли мулоқотни бошлаш имконини берди.
Изоҳ қолдириш