Мазкур ҳафтада узум, мош, балиқ, парранда гўшти ва тарвуз каби маҳсулотлар нархларида пасайиш кузатилди

Мазкур ҳафтада узум, мош, балиқ, парранда гўшти ва тарвуз каби маҳсулотлар нархларида пасайиш кузатилди

Индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.

Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).

Натижада қуйидагилар аниқланди:

2020 йил 29 сентябрь ҳолатига озиқ-овқат нархлари индекси республикада ўтган ҳафтага нисбатан +1.69%ни ташкил этди.

Маълумот учун: ўртача нархларнинг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши олма (+ 12,27%) каби маҳсулотлар нархларида кузатилди ва 1 кг учун 3482 сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, тухум (10 та дона ) 10,53 % га қимматлашди ва нархи 10 315 сўмни ташкил этди. Шунингдек, сабзи (+ 8,16%), ун (+ 5,60%), макарон маҳсулотлари (5,18%) ва қовун (+ 4,14%) каби маҳсулотлар нархларида ўсиш кузатилди. Картошканинг ўртача нархи 1 кг учун 13 089 сўмни ташкил этди (+ 2,35%). Ловия ва пиёз мос равишда + 1,73% ва + 1,50% га қимматлашди ва уларнинг нархи 10545 сўм ва 1811 сўмни ташкил этди (1-жадвал).

Сут, помидор, шакар ва ўсимлик ёғининг ўртача нархларида бироз ўсиш кузатилди. Хусусан, сутнинг ўртача нархи (1 литр) 5385 сўмни, помидор (1кг) 2060 сўмни ташкил этди. Шакарнинг ўртача нархи (1 кг) 29 сентябр ҳолатига кўра 4413 сўмни ташкил этди (1-жадвал).

Узум, мош, балиқ, парранда гўшти ва тарвуз каби маҳсулотлар нархларида пасайиш кузатилди.

Маълумот учун: узумнинг ўртача нархи (1 кг) ўтган ҳафтага нисбатан -3,71% га пасайиб, 2200 сўмни ташкил этди. Мошнинг ўртача нархи 13 942 сўмни ташкил этди (-0,97%). Балиқ (-0,20%) ва парранда гўшти (-0,09%) нархининг пасайиши аҳамиятсиз бўлиб, уларнинг нархи (1 кг) мос равишда 21623 сўм ва 21064 сўмни ташкил этди. Тарвузнинг нархи (1 кг) 3694 сўмни ташкил қилди, (1-жадвал).

1-жадвал. 29 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотларининг ўтган ҳафтага нисбатан фоизда ўсиши ёки пасайиши, (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика хизмати тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Вилоятлар кесимида нархларнинг сезиларли ўсиши, ва шу сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси баландлиги Хоразм (+ 3,45%), Фарғона (+ 2,74%) ва Самарқанд (+ 2,12%) вилоятларида кузатилди. Наманган ва Андижон вилоятларида индекс + 1,74% ни ташкил этди. Қашқадарё вилояти ва пойтахтда индекс + 1,60% ни ташкил этди.

Жиззах вилоятида озиқ-овқат маҳсулотларида нархларнинг сезиларсиз ўзгариши кузатилди (+ 0,27%). Шунингдек, пойтахт ва Бухоро вилоятларида индекс мос равишда +0,90 ва + 0,92% ни ташкил этди.

Бошқа вилоятларда озиқ-овқат нархлари индекслари Хоразм ва Бухоро вилоятларининг кўрсаткичлари интервалида бўлди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар