Молия вазирлиги январь-сентябрь ойлари учун давлат харидлари тўғрисида маълумот берди (+Инфографикалар)

Молия вазирлиги январь-сентябрь ойлари учун давлат харидлари тўғрисида маълумот берди (+Инфографикалар)

Молия вазирлиги Давлат харидлари тизимида 2021 йилнинг январь-сентябрь давомида амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида инфографика кўринишида маълумот берди.

Инфографикаларда кўриш мумкинки, 2021 йилнинг 9 ойи давомида бюджет бюртмачилари томонидан 45 % ёки 44 711 млрд.сўмлик, йирик давлат корхоналари томонидан 34 % ёки 34 300 млрд.сўмлик, корпоратив бюртмачилари томонидан 21 % ёки 20 542 млрд.сўмлик давлат харидлари амалга оширилган.

2021 йилнинг 9 ойи давомидаги жами харидлар 99 553 млрд.сўмни (9,3 млрд. доллар) ташкил этди.

Бюджет бюртмачиларининг давлат бюджети (ДБ) ҳисобидан амалга оширилган харидлари 27 270 млрд.сўмни ташкил қилди.

Бюджет бюртмачиларининг бюджетдан ташқари жамғармалари (БТЖ) ҳисобидан амалга оширилган харидлари 6 129 млрд.сўмни ташкил қилди.

Бюджет бюртмачиларининг давлат мақсадли ва бошқа мақсадли жамғармалари (ДМЖ) ҳисобидан амалга оширилган харидлари 11 312 млрд.сўмни ташкил қилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар