Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижодий танлов эълон қилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижодий танлов эълон қилди

5 декабрь – Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан “Рақобат билан ривожланиш сари” номли журналист ва блогерлар ҳамда соҳа қизиқувчилари ўртасида танлов эълон қилинди.

Танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишларда ғолиб бўлишлари мумкин:

Телевидение йўналиши бўйича

– Энг яхши репортаж

Босма нашр йўналиши бўйича

– Энг яхши мақола

Интернет нашр йўналишида

– Энг яхши мақола

Ижтимоий тармоқлардаги блогпостлар йўналишида

– Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост

Танлов материалларининг тили: ўзбек, рус, инглиз

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 5 ноябрдан 30 ноябргача tanlov@antimon.gov.uz манзилига тақдим этилиши ҳамда жорий йил 1 январдан 25 ноябргача бўлган давр оралиғида ёритилган материаллар бўлиши шарт.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловга иштирокчилардан 3 тагача материаллар қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: (71) 207-47-00 (225)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар