Янги авлод Chevrolet Tracker сотувга чиқарилди. Нархи
Бошланғич комплектация нархи 145 130 000 сўмдан (ҚҚСсиз ҳисоблаганда), 166 899 500 сўм (ҚҚС билан); LT комплектация 193 043 478 сўм (ҚҚCсиз ҳисоблаганда), 221 999 999 сўм (ҚҚС билан).
UzAuto Motors ушбу автомобилнинг эски моделини алмаштирган янги авлод Chevrolet Tracker кроссоверини тақдим этди.
Янги Tracker ташқи қиёфаси янада жозибали бўлиб, харидорлар учун энг муҳим бўлган жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган:
· замонавий дизайн
· хавфсизлик
· қулайлик
· самарадорлик
· тежамкорлик. .
Янги Tracker'ни 2021 йилнинг 25 январ санасидан бошлаб қуйидаги комплектацияларда, Chevrolet стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида харид қилишингиз мумкин:
· бошланғич комплектация*: 145 130 000 сўмдан бошланади;
· LТ комплектация : 193 043 478 сўм.
Изоҳ қолдириш