Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-март ойлари якунлари

Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасининг 2023 йил январь-март ойлари якунлари

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 2 579,7 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 2 173,1 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 394,2 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 12,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 104,0%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Наманган вилоятининг улуши 6,4%ни ташқил қилди.

Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Учқўрғон (107,2%), Косонсой тумани (105,4%), Мингбулоқ (105,5%), Янгиқўрғон тумани (105,5%) ва Норин (105,2%) туманларида кузатилган бўлса, Тўрақўрғон (102,6%) ва Учқўрғон (102,8%) туманларида, аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Наманган шаҳрида (496,5 млрд. сўм) ва Наманган туманида (300 млрд.сўм) қай этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Косонсой (148,4 млрд. сўм), Учқўрғон (147,4 млрд. сўм) ва Мингбулоқ (117,3 млрд.сўм) тумаларини келтириб ўтиш мумкин.

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг ҳажми 858,5 минг сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2 141,1 мдрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,9%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари - 143,2 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари - 1 998 млрд. сўмни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 93,3% чорвачилик, 6,7% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.

Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2 234 тонна сабзавотлар, шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 29 минг тонна гўшт, 120,3 минг тонна сут, 120,7 млн. дона тухум ва 738,8 тонна балиқчилик овланди.

Музаффар Абдусаматов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган ҳудудий филиали бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар