2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Наманган вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони жорий йил бошига нисбатан 48,1 минг кишига (1,6%) кўпайиб, жами 2 979 минг кишини ташкил этди. Хусусан, шаҳар аҳолиси 1 932 минг кишига (жами аҳолининг 64,9%), қишлоқ аҳолиси эса 1 047 минг (жами аҳолининг 35,1%) кишига етди. Наманган вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанд (4 095 минг), Фарғона (2954 минг), Қашқадарё(3461 минг) ва Андижон (3 304 минг) вилоятларидан кейин 5-ўринни эгаллади.
Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли, вилоят доимий аҳолисинг 54,1%ини, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 45,9%ни ташкил қилган. Хусусан жинс ва ёш гуруҳлари бўйича (5 йиллик интервалда) қилинган таҳлилда, эркаклар ва аёллар таркибида 5 ёшгача бўлган ёшлар аҳолининг асосий қатламини шакллантириб, умумий 409 минг кишини ташкил этган.
Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши 1 514 минг эркаклар (50,8%), 1 466 минг (49,2%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келди. Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Наманган шаҳри (657 минг), Чуст (273 минг) ва Тўрақўрғон туман (232 минг)лари вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар ҳисобланади.
Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 400 киши тўғри келиб, Наманган шаҳри (4 492 киши), Наманган тумани (936 киши) ва Тўрақўрғон тумани (881 киши) аҳолиси энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.
2022 йилнинг дастлабки 9 ойи даврида, туғилишлар сони 60 мингтани, ўлимлар сони 10 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 14,6 мингтани ва никоҳдан ажралишлар сони 3,2 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича вилоятга 1,9 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган ва 3,7 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.
Изоҳ қолдириш