Ушбу даврда Наманган вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 29 045,6 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2%га ўсган, шунингдек, ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 5,0%ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 9 828,7 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9%га ошган.
ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат, истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми мос равишда 12 712,9 млрд. сўм, 7 224,4 млрд. сўм ва 17 713,2 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 9,1%, 19,8% ва 4,8%га ўсган.
Ҳисобот даврида хизматлар ҳажми 10 707,6 млрд. сўм (республикадаги улуши 4,3%), чакана савдо айланмаси 13 051,8 млрд. сўм (6,3%) ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 47 28,2 млрд. сўмни (5,3%) ташкил қилган. Ўсиш суръатлари хизматлар соҳасида - 16%, чакана савдо айланмасида – 13,8%, қурилиш ишларида – 9,9%ни ташкил этди.
Асосий капиталга 10 264,5 млрд. сўмлик инвестициялар киритилган бўлиб, мос даврга нисбатан 2%га ўсган. Вилоятда январь-сентябрь ойлари якуни бўйича 6 469 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.
Вилоятнинг республика ташқи савдоси ҳажмидаги улуши 2,7% ни ташкил қилган, аммо ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 18,9% га ошган. Бунда 436,3 млн. долларлик экспорт ва 503,3 млн. долларлик импорт амалга оширилган. 2022 йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида экспорт ва импорт ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан мос равишда 22,3% ва 16,2%га кўпайган.
Изоҳ қолдириш