2023 йилнинг 1-апрел ҳолатига Наманган вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони жорий йил бошига нисбатан 15 минг кишига (0,5%) кўпайиб, жами 3 013 минг кишини ташкил этди. Хусусан, шаҳар аҳолиси 1 954 минг кишига (жами аҳолининг 64,8%), қишлоқ аҳолиси эса 1 059 минг (жами алоҳилинг 35,2%) кишига етди. Наманган вилояти аҳоли сони бўйича республикада Самарқанд (4 138 минг), Фарғона (3 995 минг) ва Қашқадарё(3 499 минг) ва Андижон (3 338 минг) дан кейин 5-ўринни эгаллади.
Жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши 1 531 минг эркаклар (50,8%), 1 482 минг (49,2%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесими бўйича қаралганда, Наманган шаҳри (367 минг), Чуст (281 минг) ва Тўрақўрғон туман (241 минг) лари вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар, Янги Наманган (159 минг), Давлатобод (156 минг), Мингбулоқ (135 минг) туманлари эса вилоятдаги кам ахоли истиқомат қилувчи ҳудудлар хисобланади.
Вилоят бўйича 1 квадрат километрга ўртача 405 киши тўғри келиб, Давлатобод тумани (3 124 киши), Янги Наманган тумани (2 645 киши) ва Наманган шаҳри (2 449 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.
2023 йил январ-март ойлари давомида вилоятда туғилишлар сони 18,6 мингтани, ўлимлар сони 3,1 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 3,1 мингтани ва никоҳдан ажралишлар сони 1,2 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 0,6 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган бўлса 1,1 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.
Изоҳ қолдириш